17:29 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Рустам Азимов

Рустам Азимов нега Тожикистонга боради

© Sputnik / Алексей Даничев
Жамият
Ҳавола олиш
391662

Бош вазир ўринбосарининг ташрифидан асосий мақсад ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни муҳокама қилишдир

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов ҳамкорликнинг турли масалаларини муҳокама қилиш учун 26 декабр куни Душанбега ташриф буюради, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

Музокараларнинг асосий мавзуси икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар бўлади.

Тожикистон томонидан музокараларда бош вазир ўринбосари Давлатали Саид иштирок этади. Тожикистон вазирлар маҳкамасидаги манбанинг Sputnikка айтишича, музокаралар учун мавзулар жуда кўп. Айрим масалалар юзасидан якуний қарорлар қабул қилиниши ҳам мумкин.

"Хусусан, мамлакатларимиз ўртасида темир йўл ва автобус қатновини ташкил этиш бўйича келишувга эришилиши мумкин, божхона идоралари ўзаро ҳамкорликни амалга оширишга киришишган. Виза тартиби мавзуси муҳокама қилинади, лекин ҳозирча бу борада аниқ бир нарса дейиш қийин", — деди манба.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасида 2010 йилда виза тартиби жорий этилган.

Тожикистон ҳукумати Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини ўтказишни режалаштирмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни илк марта олий даражада бўлиб ўтадиган бизнес-форум мустаҳкамлаши кутилмоқда. 

Бундан ташқари, ўзаро талабалар алмашинуви, шунингдек, санъаткорларнинг гастроллари борасида ҳам келишувларга эришилиши мумкин.

Марказий Осиё бўйича эксперт Александр Шустовнинг фикрича, икки давлат орасидаги муносабатларнинг илиқлашувида Шавкат Мирзиёевнинг улкан ҳиссаси бор, чегараолди муаммоларининг ҳал қилиниши эса бутун минтақадаги мамлакатлар учун манфаатли бўлган барқарорликнинг мустаҳкамланишига олиб келади.

Асосий мавзулар