Анқарадаги суиқасд учун жавобгарликни Суриядаги террорчи гуруҳ ўз бўйнига олди

© SputnikҚуролланган жангариар
Қуролланган жангариар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурия ҳудудида жойлашган “Жайш ал-Фатҳ” террорчи гуруҳлар уюшмаси Анқарада Россия элчиси Андрей Карловнининг қотиллиги учун жавобгарликни ўз бўйнига олди.

ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Яқинда Туркия пойтахтида амалга оширилган мудҳиш қотиллик учун жавобгарликни, Сурия ҳудудида ҳаракат қилаётган “Жайш ал-Фатх” номли террорчи гуруҳлар уюшмаси  ўз бўйнига олди. 

Эслатиб ўтамиз, 19 декабр куни Анқарадаги Замонавий санъат марказида Россия элчиси Андрей Карловга суиқасд уюштирилган эди. Ҳавфсизлик хизмати ходими кўргазма очилиш маросимида сўзлаётган Россия элчисига тўппончадан бир неча марта ўқ узади. Элчи Андрей Карлов оғир яраланиб, кўрсатилган тезкор ёрдамга қарамасдан, касалхона йўлида вафот этади.

Андрей Карлов - Sputnik Ўзбекистон
Анқарада Россия элчиси ўлдирилди

Туркия полицияси тез орада  полиция ходими бўлган 22 ёшли Мевлют Мертни топади. Қўлга олиш вақтида у йўқ қилинади. Мевлют Мерт яшаган хонадан ислом экстремистик мазмунли адабиётлар топилади.

Ушбу мудҳиш қотиллик учун жавобгарликни Сурия ҳаракат қилаётган «Жайш ал-Фатҳ» — террорчи гуруҳлар уюшмаси ўз бўйнига олган. Википедия хабарига кўра, «Жайш ал-Фатҳ» — (“истило армияси”) уюшмаси аксария “Жабҳат ан-Нусра” жангарилардан иборат. Гуруҳ Саудия Арабистони ва Қатарда жойлашган кучлар томонидан молиялаштирилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0