08:01 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходими, архив сурат

Ўзбекистонда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

© Sputnik / Денис Петров
Жамият
Ҳавола олиш
108741

Бу жараёнда маҳаллий ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, посбонлар фаол иштирок этиб, тадбирлар давомида аниқланаётган камчиликлар, ҳуқуқбузарликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ички ишлар идоралари тизимида байрам кунлари тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тасдиқланган режа асосида амалга оширилмоқда, деб хабар қилмоқда Uz24 нашри маҳаллий ОАВларга таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, бунда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Юртимизнинг ҳар бир гўшаси, айниқса, байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар соҳа ходимларининг алоҳида эътиборида. Нохуш ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик, хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус рейдлар ўтказилмоқда. Бу жараёнда маҳаллий ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, посбонлар фаол иштирок этиб, тадбирлар давомида аниқланаётган камчиликлар, ҳуқуқбузарликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда", — дейилади хабарда.

Хабарда таъкидланишича, пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйиш борасида 37 мингдан ортиқ рейд ўтказилган. Натижада 127 ҳолат аниқланиб, улар юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун тегишли идораларга юборилган. 150 мингга яқин пиротехника воситалари мусодара қилинган.

Байрам арафасида ёнғин хавфсизлиги тадбирлари янада кучайтирилган. Соҳа ходимлари аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш юзасидан тушунтириш ишларини давом эттирмоқда.

Мисол учун, сўнгги беш йилда содир бўлган ёнғинларнинг деярли 80%и бошланғич даврида бартараф этилган. Натижада минг нафарга яқин инсон ҳаёти асраб қолинган, 460 миллиард сўмликдан ортиқ мол-мулк қутқариб қолинган.

Байрам кунлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Йўл-патруль хизмати масканларида автотранспорт воситалари қатъий текширувдан ўтказилмоқда. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун барча жамоат транспортлари техник кўрикдан ўтказилди. Байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонлар атрофидаги йўллар ва йўл белгилари кўздан кечирилиб, камчиликлар бартараф этилган.

Теглар:
хавфсизлик, янги йил, байрам

Асосий мавзулар