07:16 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Леопард

Фарғонада ҳайвонот боғи очилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Жамият
Ҳавола олиш
43922

Янги йил байрами арафасида Фарғонада ҳайвонот боғи очилди. Тошкент ҳайвонот боғи Фарғонага 65 жониворни топширди

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. 30 декабрда Фарғона шаҳрида Тошкент ҳайвонот боғининг филиали иш бошлади, деб хабар қилинган Тошкент ҳайвонот боғининг расмий сайтида.

Хабарда айтилишича, 26 декабрь куни Тошкент ҳайвонот боғи Фарғонага 29 турдаги 65 жониворни топширган. Улар орасида йўлбарслар, арслонлар, айиқ, Канада бўриси, туёқли жониворлар, икки турдаги маймун, бақланлар, товуслар, чағалаклар ва бошқа жониворлар бор.

Янги ҳайвонот боғининг ҳудуди 5 гектар майдонни эгаллайди. У ерда, турли жониворларга мўлжалланган вольерлардан ташқари, қаҳвахона ва болалар аттракционлари бор. Дарахтзор ичида ташрифчилар дам олиши учун ўриндиқлар ўрнатилган. Бундан ташқари, фаввора қурилган бўлиб, у меҳмонларга иссиқ кунларда мадор бўлади.

Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти бутун Ўзбекистон халқини кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, уларга тинчлик тотувлик, равнақ, дастурхонларига тўкин-сочинлик ва жамики эзгуликларни тилаган. 

 

Теглар:
ҳайвонлар, Тошкент, Фарғона, зоопарк

Асосий мавзулар