Ёш ўзбек олими ошпиёздан янги, юқори самарали дори яратиш устида ишламоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишДори воситалари
Дори воситалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ёш олим юрак-қон томир хасталикларини даволашда ёрдам берадиган янги, юқори самарали аллтромбосепин дори воситаси ишлаб чиқариш устида ишламоқда

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ёш ўзбек олими ошпиёздан янги юқори самарали дори яратиш устида ишламоқда, деб хабар қилган "Жаҳон" АА нашри.

Нашрда хабар қилинишича, маҳаллий хомашёлар асосида тайёрланадиган, юқори самарадорликка эга, импорт ўрнини босувчи дори воситалари технологияларини яратиш борасида ўзбекистонлик ёш олимлар кўплаб ютуқларга эришмоқда.

Дори воситалари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда дори воситаларини тайинлашда янги қоидалар жорий этилди
"Аваз Шарипов ана шундай изланувчан ёш олимлардан. Унинг таъкидлашича, юрак-қон томир тизими хасталикларида антикоагулянт ва антиагрегант дори воситалари жуда зарур. Ушбу хасталикларни даволашда қўлланиладиган кўплаб дори воситалари хориждан келтирилади. Ёш олимнинг илмий ишида ана шундай препаратларнинг ўрнини босувчи, ошпиёздан янги, юқори самарали аллтромбосепин дори воситаси ишлаб чиқишнинг илмий ва техникавий жиҳатлари очиб берилган. Ҳозирги вақтда ёш олим маҳаллий хомашёларни қўллаб, антитромбоген юмшоқ дори шаклларининг технологиясини ишлаб чиқиш устида изланмоқда", — дейилган хабарда.

Нашр хабарига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 132 фармацевтика корхонаси томонидан 2 минг турдан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0