Ўзбекистон Қуролли кучларининг 25 йилигини кутиб олмоқда

© ИА "Жахон"Ўзбекистон ҳарбий хизматчиси
Ўзбекистон ҳарбий хизматчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан 25 йил олдин илк қадамини қўя бошлаган Ўзбекистон Қуролли кучлари бугунги кунда, МДҲнинг энг кучли армияларидан бирига айланган. Бугун ушбу байрам Республиканинг барча ҳудудларида катта тантана билан кутиб олинмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли кучлари 25 йил олдин илк мустақил қадамини қўя бошлаган эди. Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов бошчилигида ўтказилган самарали ислоҳотлар натижасида Ўтган давр мобайнида  Ўзбекистон армияси нафақат Ўрта Осиёнинг, балким МДҲнинг етакчи армияларидан бирига айланди.

Globalfirepower нашри хабарига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон қуролли кучлари дунё мамлакатлари орасида 48 ўринда, МДҲда учинчи ўринни эгаллаб келмоқда.

2016 йил охирида Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолаганидан кейин, ушбу соҳада ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Россиядан вертолет ва бошқа ҳарбий техникаларни Россия ички бозори нархида сотиб олиши имконига эга бўлди.

Танк Т-64БВ. - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномаси имзолашди

Ундан ташқари, ўтган йилнинг сентябр ойида, узоқ танаффусдан сўнг, Ўзбекистон қуролли кучлари зобитлари Россия ҳарбий ўқув юртларида таълим ола бошлади. Бугунги кунда 20 га яқин Ўзбекистонлик зобитлар Россияда ҳаво мудофааси мутахаасислиги бўйича таълим олмоқдалар.

Ушбу йилнинг 14 январида Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил қилинганига 25 йил тўлади. Ушбу муносабат билан Ўзбекистоннинг барча вилоятларида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Андижон вилоят Мусиқали драма театрида "Ҳарбий қўшиқлар” вилоят кўрик-танлови ўтказилди. Унда вилоятдаги ҳарбий қисмлар жамоалари ҳамда яккахон ижрочилари қатнашдилар. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра Андижон гарнизони оркестри яккахон солисти, сержант Асомиддин Чоршанбиэв 1-ўринни, шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи Миршод Норов 2-ўринни ва Мирзоҳид Муҳаммедов 3-ўринни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

© Министерство Культуры Узбекистана "Ҳарбий қўшиқлар” вилоят кўрик-танлови
Видеомост между военнослужащими и родителями - Sputnik Ўзбекистон
"Ҳарбий қўшиқлар” вилоят кўрик-танлови

Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилишда эришган ютуқлари учун бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон президенти номидан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик белгилари топширилди.  

Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти эса — Ўзбекистон Қуролли кучлари учун ҳар томонлама етук, юқори малакали зобитлар тайёрлаш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётгани қайд этилди ва тўртинчи бор “Энг яхши олий ҳарбий билим юрти” номига сазовор бўлди.

© jahonnews.uzҲарбий хизматчиларга “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик белгилари топширилди
Вручение памятных знаков в честь 25 летия Вооруженных сил Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбий хизматчиларга “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик белгилари топширилди

Сурхондарё вилоятида ташкил Ватан ҳимоячиси кунига бағишланган тадбирларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва мустақиллик йилларида ҳарбий хизматни ўташ чоғида ҳалок бўлган аскарларнинг оналарига эсдалик совғалари топширилди.

Бухорода Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг янги ўқув-тайёрлов маркази очилди ҳамда Ватан ҳимоячилари куни арафасида Бухоро вилояти ҳарбий хизматчилари оилаларига тантанали равишда квартиралар калитлари топширилди.

© МЧС УзбекистанаФавқулодда вазиятлар бошқармасининг янги ўқув-тайёрлов маркази очилди
Торжественное открытие нового комплекса зданий УЧС Бухарской области  - Sputnik Ўзбекистон
Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг янги ўқув-тайёрлов маркази очилди

Тошкент вилояти Зангиота туманда “Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг турли ҳудудларида Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўтаётган воҳалик аскарларнинг оналари, ҳарбий хизматчилар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этди. 

Ундан ташқари бир неча вилоятлар орасида ўз ҳарбий хизматларини бошқа вилоятларда ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари орасида “Менинг ўғлим – ватан ҳимоячиси” номли видеомулоқот ўтказилди. Бундай видеоконференция Андижон ва Самарқанд, Наманган ва Навоий вилоятлари орасида ўтказилди. Мулоқотларда ўз йигитлик бурчини адо этаётган бир гуруҳ аскарлар, ўзларининг ота-оналари билан мулоқот қилиб салом салом йўллашди. Тадбирда аскарлар "Ватан”, "Она”, "Йигит қасами” каби шеърий мисраларни ўқилди.

© Министерство Культуры УзбекистанаВилоятлар орасида видеомулоқот ва аскар оналари билан учрашув
Видеомост между военнослужащими и родителями - Sputnik Ўзбекистон
Вилоятлар орасида видеомулоқот ва аскар оналари билан учрашув

Хоразмда ҳам Қуролли кучларнинг 25 йиллигига бағишланган, “Аскар оналарини шарафлаймиз!” тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида тантанали йиғилишлар, концерт дастурлари ва тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди.  Вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан аскар оналарини Урганч шаҳридаги "Ёшлик” тўйхонасига таклиф қилинди. Уларни Тўйхона олдида карнай-сурнайлар билан кутиб олинди.  Тадбирда Қуролли Кучлар сафларида ҳар томонлама етук, чуқур билим, қобилиятга эга бўлган йигитлар хизмат қилаётганлигини қайд этилди.

© xorazm.uzХоразмда "Аскар оналарини шарафлаймиз!” тадбири
Хоразм вилоятида ҳарбий хизматчиларни табриклаш - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмда "Аскар оналарини шарафлаймиз!” тадбири

Қашқадарё вилоятида жойлашган турли ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилар учун "Мардлар қўриқлайди Ватанни” номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Жумладан Қарши давлат университетида, Муборак туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида аскарлар учун "Байрамингиз муборак азиз Ватан посбонлари” номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

© Министерство Культуры УзбекистанаҚуролли кучлар 25 йиллигига бағишланган концерт
Музыкальный конкурс среди военнослужащих  - Sputnik Ўзбекистон
Қуролли кучлар 25 йиллигига бағишланган концерт

Янгиликлар лентаси
0