20:35 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
60210

passportindex.org сайтида дунёнинг энг кучли паспортлари рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон "паспорт кучи" рейтингида 72 ўринда қайд этилди

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Паспорт "кучи" ҳужжат соҳиби визасиз нечта давлатларда бўла олиши мумкинлигига қараб белгиланган.

passportindex.org сайти томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, Марказий Осиё давлатларида энг кучли паспорт сифатида — Қозоғистон паспорти қайд этилган. Қозоғистон паспортига эга фуқаролар дунёнинг 69та давлатига визасиз бора олишлари айтиб ўтилган.

Таққослаш учун, Қирғизистон паспортига эга фуқаролар визасиз 58та давлатга бориш имконига эга бўлсалар, Тожикистон ва Ўзбекистон паспортлари соҳиблари — 54та давлатда бўла оладилар.

Ушбу рейтингнинг биринчи ўрнини Германия эгаллаган (Германия фуқаролари визасиз тартибда дунёнинг 157та давлатида бўлиш имкониятига эгалар).

Рейтингнинг иккинчи поғонаси эса Швеция ва Синагпур ўртасида тақсимланган (156та давлат).

Дания, Финляндия, Франция, Испания, Швейцария, Норвегия, Буюк Британия ва АҚШ рейтингнинг учинчи поғонасида турибди (155та давлат).

Тўртинчи ўринни эса Италия, Нидерландлар, Бельгия, Австрия, Люксембург, Португалия ва Япония давлатлари ўртасида "бўлиб олинган". Ушбу давлатлар фуқаролари 154та мамлакатга визасиз бориш ҳуқуқига эга.

2017 йилнинг куч жиҳатдан қуйи поғонани эгаллаган паспорти эса — Афғонистон паспорти эканлиги маълум қилинган.

Афғонистон фуқароси паспортига эга шахслар атиги 23та давлатга визасиз бора олишлари мумкинлиги учун, ҳужжатга рейтингнинг энг қуйи — 95-поғонаси ажратилган.

Теглар:
рейтинг, паспорт, Ўзбекистон

Асосий мавзулар