14:41 24 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB147.27
  • EUR10383.02
  • USD9424.54
Никоҳ узуклари, архив сурат

Ажрашаётган эркак оиласини уй-жой билан таъминлаши керак бўлади

© Sputnik / AlexTikhomirov
Жамият
Ҳавола олиш
210263314

Ўзбекистонда яқин келажакда ажрашаётган оилада фарзандлар ким билан қолиши, алимент ҳамда болаларнинг турар-жой билан таъминланиши масалалари илк суд жараёнида ҳал этилиши маълум қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонда яқин келажакда суд орқали ажрашиш жараёни анча енгиллаштирилади, айни вақтда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб борилмоқда, деб хабар қилган Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент ҳокимлигидаги манба.

Бугунги кунда Ўзбекистонда судлар ажрим билан ўзаро боғлиқ масалалар алоҳида-алоҳида кўриб чиқилади. Мисол учун, аввалига ажрим масаласи билан шуғулланилса, ундан кейин фарзандлар ким билан қолиши, шундан сўнг мол-мулк тақсимоти ва ҳоказо масалалар кўриб чиқилади.

"Биз ҳозирда ягона механизмни ишга туширмоқчимиз. Яъни бунда ажрим иши кўриб чиқилаётганда, фарзандларнинг ким билан қолишлари ҳамда аёл ва болаларнинг турар жой билан таъминланиши биринчи суд жараёнининг ўзида ҳал этилади", — деб таъкидлаган манба.

Суҳбатдош шунингдек, бугунги кунда эркакларнинг 90%и аёли ва фарзандларини биргаликдаги турар жойдан қувиб солишаётгани ҳолати кўп кузатилаётганини айтиб, шу боис судлар эндиликда бу масалани ҳам зудлик билан ҳал этишларини маълум қилган.

"Агар эркак ўз рафиқаси ва болаларини ҳайдаб солса, улар фойдаланувчилар сифатида биргаликда турадиган уйларига қайтиб киритиладилар", — деб таъкидлаган манба.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Ўзбекистонда 29,4 минг ажрим ҳолатлари қайд этилган. Ажримлар бўйича етакчи ўринларни Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари эгаллаган.

Асосий мавзулар