Одноклассникида гиф-расмларни бепул жўнатиш мумкин

Oбуна бўлиш
Одноклассники ижтимоий тармоғи гиф кўринишидаги расмлардан фойдаланиш учун тўлов жорий қилмайдиган бўлди

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Одноклассники гиф-расмлар учун тўлов жорий этмайди, деб хабар қилмоқда сайт матбуот-хизмати.

Фойдаланувчилар ўзаро ёзишувлар пайтида бу расмларни бепул жўната оладилар, тажриба тариқасида фойдаланиш даврида гифларни ишлатиш учун пул тўлаганларга эса улар сарф этган ОК пул бирликлари қайтариб берилади. Синов пайтида олинган маълумотлар асосида ижтимоий тармоқ кўнгил очар ҳизматларни бепул ва пуллик кўринишла ривожлантиради.

"Гиф-расмлар тасмада жуда оммабоп, шу сабабли биз уларнинг ўзаро ёзишувларда фойдаланувчилар учун нақадар муҳимлигини билиш учун тажриба ўтказдик. Олинган маълумотлар асосида биз ОКда бепул ва ноёб пуллик кўнгил очар ҳизматларни ривожлантириш ҳақида қарор қабул қилдик. OK Messages иловасининг асосий ҳизмати бу гиф расмларга ўхшатиб қурилган UGC-контент — «Жонли стикерлардир». Биз ушбу истиқболли йўналишни ривожлантиримоқчимиз", дейди лойиҳа раҳбари Антон Федчин.

Эслатиб ўтамиз, ОКда гиф расмлар алмашинуви хизмати 2015 йилнинг май ойида пайдо бўлган. Хозирги кунга келиб фойдаланувчилар суткасига 1 млрд гиф жўнатмоқдалар. Ушбу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан 133 маротаба ўсди. ОК фойдаланувчилари гиф расмларни нафақат ўз қайдларида, балки шахсий ёзишувларда ҳам жўнатиш ва профил сурати сифатида юклаш имкониятларига эга.

Янгиликлар лентаси
0