Ойлик иш ҳақи ҳамда пенсия миқдори камида 10 фоизга оширилади

Oбуна бўлиш
26 январь куни Ҳаракатлар стратегияси муҳокамасига бағишланган медиаҳафталик доирасида ижтимоий соҳани ривожлантиришдаги устувор йўналишлар: яъни иш ҳақи, пенсияларни босқичма-босқич кўтариш режалаштирилаётгани маълум қилинди

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. 2017 йилда ойлик иш ҳақи ҳамда пенсия миқдори камида 10 фоизга оширилади, деб хабар қилган кун.уз нашри.

Кекса киши - Sputnik Ўзбекистон
Пенсия таъминотида янги йилдан жорий этилган асосий ўзгаришлар ҳақида
Хабарга кўра, 26 январь куни Ҳаракатлар стратегияси муҳокамасига бағишланган медиаҳафталик доирасида ижтимоий соҳани ривожлантиришдаги устувор йўналишлар маълум қилинган.

"Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишлар асосида иш ҳақи, пенсияларни босқичма-босқич кўтариш режалаштирилаётгани таъкидланди. 2017 йилда уларнинг миқдорини камида 10 %га ошириш кўзда тутилмоқда", — дейилади хабарда.

Шунингдек аҳоли даромадларига нисбатан белгиланувчи солиқ юкини камайтириш мақсад қилинган.

Янгиликлар лентаси
0