05:03 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Жўжалар, архив сурат

Хивада ҳар бир хонадонга 100 тадан жўжа тарқатилиши мумкин

© Sputnik / Александр Кондратюк
Жамият
Ҳавола олиш
125453

"Хива наслли парранда" МЧЖ томонидан ташкил этилиши режалаштирилаётган корхонада йилига 51 миллион дона тухум, 1 миллион 40 минг дона жўжа етиштириш мўлжалланмоқда. Бу ҳар бир хонадонга 100 тадан жўжа тарқатиш, аҳоли фаровонлигини ошириш имконини беради

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 январ куни Хоразм вилоятига уюштирган сафари давомида  "Хива наслли парранда" масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилиши режалаштирилган паррандачилик маркази лойиҳаси билан танишди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Корхонада Италия ва Хитой ускуналари асосида йилига 51 миллион дона тухум, 1 миллион 40 минг дона жўжа етиштириш мўлжалланмоқда.

"Бу ҳар бир хонадонга 100 тадан жўжа тарқатиш, аҳоли фаровонлигини ошириш имконини беради. Корхонада 50 иш ўрни яратилади", — дейилади хабарда.

Учрашув давомида етти хазинанинг бири сифатида тилга олинадиган паррандачилик ва балиқчилик бўйича ишга солинмаган имкониятлар кўплиги, бу тармоқлар аҳолини гўшт ва тухум билан таъминлаш, оилаларга даромад манбаи яратишда муҳим ўрин тутиши таъкидланган.

Агрофирмалар ташкил этиш орқали бу маҳсулотларни экспорт қилиш ҳам мумкинлиги қайд этилган.

Мирзиёев шунингдек Хива тумани Чодра қишлоғида Хурсанд Мадримов ва Оллаберган Раҳимов хонадонларига кириб, уларнинг турмуш шароити, даромадлари билан қизиққан. Яшовчилар билан суҳбатда томорқадан самарали фойдаланиш, лимон, ёнғоқ, анор, анжир каби сердаромад экинлар экиш зарурлиги ҳақида сўз борган.

Асосий мавзулар