Ислом Каримовни хотирлаб

© jahonnews.uzЎзбекистон Бирини президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Бирини президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ислом Каримов таваллудининг 79 йиллиги муносабати билан “Менинг Юртим” телеканалида Ислом Каримовга бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Ўзбекистон Биринчи президентига бағишланган ҳужжатли филмда Ислом Каримовни яқиндан билган, болалик йилларида бир мактабда ўқиган, турли даврларда у билан ёнма-ён бўлган кишилар Ўзбекистон Биринчи президенти ҳақида ўз хотиралари билан баҳам кўришган.

Ундан ташқари муаллифлар Ислом Каримовнинг Ўзбекистон мустақилликка эришиши, мамлакатда тинчликни сақлаб қолиши ва энг оғир йилларда республикани ягона тўғри йўлдан бошлаб боришда тутган улкан роли ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Буюк ишлар учун яралган умр: Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм

Ислом Каримов 1938 йил Самарқандда оддий оилалардан бирида туғилади. Ўша вақтлар унинг исмини — Ислом деб қўйилишининг ўзи улкан жасорат бўлган. Самарқанд  архиви ходими Марина Кукоянцнинг сўзларига қараганда ўша йили Самарқандда туғилган  1694 нафар ўғил боладан фақат биттасининг исми Ислом бўлган.

Исломнинг болалиги уруш йилларига тўғри келди, ўсмирлиги эса урушдан кейинги оғир йилларда ўтди. У болалигидан меҳнат ва бир бурда ноннинг қадр қимматини яхши биларди.  Уша йилларда ҳаёт ҳақиқатдан ҳам оғир эди, лекин одамлар замоннинг заҳридан тўйса ҳам бир бирига меҳрни аямас эди.

“Ўқувчи Исломда ёрқин хотира, бетакрор қобилият ва муҳими қийинчиликлар олдида чўчимаслик характери бор эди унда. Энг асосийси – болалигиданоқ ўзига ишонар эди”, — деб эслайди Ислом Каримовнинг синфдоши Шамсиддин Шаропов.  

Мактабдан кейин Тошкент Политехника институтида ўқиди. Кейин эса Тошкет Авиация заводига ишга кирди. Заводда ишлаб туриб Халқ хўжалиги институтининг Иқтисод факултетини ҳам якунлайди.

Ислом Каримовнинг ёрқин иборалари - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов шундай деганди ёхуд президентнинг ёрқин иборалари

“Агар бирор иш бугун қилиниши керак бўлса – у эртага қолдирмас эди. Кечаси билан қолиб бўлса ҳам ишлаб, эрталаб тайёр чизмаларни топширар эди, — деб эслайди Михаил Казнов собиқ Тошкент Авиация заводи конструктор бюроси раҳбари. 

Ислом Каримов ўзини ишга тўлиқ сафарбар этар ва атрофдагиларга бирор янгилик қидираётганга ўхшар эди. Авиазаводда уста ёрдамчисидан етакчи инженергача вазифаси босиб ўтди.

Аъло даражада техник ва иқтисодий таълим олган  Ислом Каримов тез орада раҳбарият эътиборга туша бошлади. Унинг ёрқин аналитик ақли, иқтисодий билими, ҳамма нарсани мантиққа бўй сундира олиш маҳорати бошқаларга сезилар эди. 1966 йилдан у Республика Давлат планида ишлай бошлади.

"Давлат планида ишлаб юрган вақтида Ислом Каримов Республика иқтисодини  чуқур ўрганиб уни ривожлантириш таклифини Марказий қўмита бир неча бор қайта қайта киритди. Ўша вақтлар Ўзбекистон биринчи секретари ёрдамчиси бўлган Анишевга бундай таклифлар ёқмас эди", — деб эслайди Мадамин Ҳасанов, собиқ ЎзССР Савдо вазири.

Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ўқиган мактабда хотира тадбири ўтказилди

Ислом Каримов ўз фикрини қатъий ҳимоя қилди. Марказ манфаатларини ҳимоя қилган Анишев раҳбариятга Каримовнинг Тошкентда қолиши мақсадга маъқул эмаслигини ва уни вилоятга жўнатиш кераклик таклифини киритди.

Шундан сўнг республикада энг қолоқ бўлган Қашқадарё вилояти биринчи секретари лавозимини ўтказилди.  Ўша вақтлар Қашқадарё вилояти учун оғир йиллар эди. Вилоят бир неча йилдан бери пата планини бажара олмаёган вақтлар эди.

Каримов Қашқадарё биринчи секретари бўлганидан кейин, у ўз атрофига энг яхши мутахассисларни йиғади. Уларнинг маслаҳати билан хўжалк ишларини тўғри йўлга қўйиб, вилоятни иқтисодий аҳволини яхшилайди.

Марказ томонидан юборилган Гдлян ва Иванов номли терговчилар томонидан қамоққа олинган бир неча айбсиз раҳбарларни оқлаб, қамоқдан чиқаришга муваффақ   бўлади.   

Президент бўлганидан кейин ҳам Ислом Каримов Қашқадарёликларга жуда илиқ муносабатда бўлган. “Қашқадарёликни қаерда кўрсам дарров танийман”, деб айтарди Каримовнинг ўзи.

Ислом Каримов номзоди Ўзбекистон президенти лавозимига таклиф қилинганда, Москвага учиб боради. Сиёсий бюро кенгашида Ислом Каримовга ўзига нисбатан самимий муносабат сезмайди. Устига устак Лигачев исмли бюро аъзоси кесатиқлар қила бошлайди.

Ўзбекистон ССР президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов - сўнгги кунига қадар Ўзбекистонга хизмат қилган раҳбар

Ўшанда Ислом Каримов “Агар бу ерда ўтирганлар орасида кимнмидир менинг 28 йиллик тажрибам қониқтирмаётган бўлса, мен бу ердан кетишим мумкин. Горбачевга юзланиб — менинг номзодимни олиб ташланг”,- деб эшикни ёпиб чиқиб кетди.

Бироз вақт ўтиб унинг номзоди Ўзбекистон биринчи котиби лавозимига сайланади.

1989 йилларда бутун Иттифоқ ва Ўзбекистон ҳам оғир аҳволда эди. Иқтисодий ва ижтимоий муаммолар жуда кўп эди.

Устига устак, 1989 йилнинг июн ойида Фарғонада ўзбеклар ва месхети турклар орасида қонли тўқнашувлар бошланди. Ислом Каримов, зудлик билан ушбу тўфонни бартараф этиш чораларини қўллади. У фалокат юз берган жойнинг марказига кириб боради ва унинг олдини олади ва шундан кейин адолатни қарор топиши ва ўзбек халқининг номини оқлашга ҳаракат қилади. 

“Ислом Каримов Совет Иттифоқи давридаёқ адолатсизликка қарши тура олган инсон эди. У доно раҳбар сифатида оёққа турди, жасорат кўрсатди ва унинг жасорати олдида ҳамма чекинди”, — деб эслайди Озарбайжон собиқ президенти Гейдар Алиев.  

Бу фаолкатдан кейин Тошкентнинг Бўка ва Паркент туманларига ҳам нотинчлик етиб келади. Бу сафар ҳам Ислом Каримов дарҳол қотиллик ва талон тарож кучаяётган жойга йўл олди.  Воқеа жойига етиб боргач у ердаги отлиқ йигитлардан бирининг отини миниб, намойиш қилаётганларга мурожаат қилган.

Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро ижодий танлов шартлари эълон қилинди

“Болаларим, мен Каримовман. Бизларга тинчлик керак. Мана иттифоқ тарқалмоқда. Ҳамма жойда ҳам қийинчиликлар бўлмоқда. Бизга фақат тинчлик керак. Фақат тинчлик бўлса ҳамма муаммолар ечилади, агар тўполон бўлаётган бўлса оқибати ёмон бўлади”, — деб самимий мурожаат қилди, деб эслайди воқеа гувоҳларидан бири.  

Республика раҳбарининг кутилмаган ҳатти-ҳаракатини кўрган оломон бир зумда тинчланди. Каримов одамлар билан юзма-юз гаплашди, эътироз билан қилган мурожаати юракларга етиб борди. У тошиб кетган ирмоқни яна ўз оқимига қайтарди.

Ислом Каримов ўрни келганда ҳар қандай муаммони кабинетда ўтириб эмас, жойида ҳал қилар эди.

СССР тарқалишига саноқли кунлар қолганини аниқ билган Ўзбекистон конституциясига ўзгаришлар киритдиб мамлкатда президент сайловини жорий қилди.  1990 йил март ойида Ўзбекистон президенти этиб сайланди.

Энди Ўзбекистон Марказнинг топшириқларига кўр-кўрона итоат этмайдиган янги тизимга, бутун бир халқнинг асрий орзуси бўлмиш Мустақиллк бўсағасида турган эди.

Лекин шунга қарамай, мустақилликка эришиш осн эмаслигини Ислом Каримов яхши тушунар эди.

“Ким ўз хохиши билан хом-ашёни текинга сотиб берадиган республикага мустақилликни бериб қўяди? Тарихда бўлганми шундай воқеа? – Йўқ бўлмаган.  Эртага олтинимиз ўзимизники бўлса, пахтамиз ўзимизники бўлса, мана кўрасиз, салом бериб ҳаммаси келади. Бизлар билан ундан кейин мулоқот бошқача бўлади”, — деб мурожаат қилган  эди президент депутатларга ўшанда.  

1990-91 йилларда Ўш ва  Узген шаҳарлари ўзбек ва қирғиз миллатлари орасида қонли тўқнашувлар содир бўлди. Неча-неча уйлар ёқиб юборилди, бегуноҳ одамлар ўлдирилди.

Ўшанда Қирғизистонда жабрланган ўзбеклар учун қасд олишга отланган ёшларни олдига чиқиб Ислом Каримов “Бирорта ўзбек Ўшга чегарани бузиб ўтмайди. Мен президент эканман ҳеч қандай қасдма-қасдликка йўл қўймайман”,  - деб қасд олишга шайланган ўзбекларнинг тўхтатиб қолди.

“Агар Ўшанда Каримов аралашиб ўзбекларни тўхтатиб қолмаганда, у ерда ҳақиқий уруш бўлар эди ва Бизни мамлакатлар ривожланишдан бир неча ўн йиллар орқада қолиб кетга бўларди”, — деб эсалайди Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаев.

1991 йилнинг 1 сентябрида, орзиқиб кутилган мустақиллик эълон қилинди. Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Конституцияси ва Давлат байроғи ишлаб чиқаришда шахсан ўзи қатнашди.

Ислом Каримов ва Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов, Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидовлар ҳақида хотира китоби чиқарилади

Бундан кўп ўтмай, 1991 йилнинг декабрида Наманганда Тоҳир Йўлдошга кўр-кўрона эргашганлар Ўзбекистон мустақиллигига тош отди. Улар Ўзбекистонни ислом давлати деб эълон қилишни талаб қилиб намойишга 10 мингдан ортиқ одам тўпланган эди.

Ислом Каримов тўғридан-тўғи воқеа жойига бориб намойишга чиққанларга мурожаат қилади ва уларнинг вакиллари билан музокаралар ўтказади. Президент унинг бир ўзи ушбу талабларни амалга ошира олмаслигини ва бунинг учун ҳукумат аъзоларнинг, кенгашнинг рухсати керак бўлишини хотиржамлик билан намойишчилар раҳбарларига тушунтиради.

Воқеадан бир неча йил ўтиб, Ислом Каримов “Бизларни худонинг ўзи асраган эди ўшанда ва  ҳозиргача Илоҳий куч бало қазоларни четга суриб бизга бахтимизни бераяпти”, — деган эди.

Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон президенти сифатида илк ташрифларидан бирини Саудия Арабистонига уюштирган эди. Ўшанда Ислом Каримовга катта лутф ва иззат-ҳурмат кўрсатилиб, уни Каъбанинг ички қисмига таклиф қилишганда Ислом Каримов 2 ракат намоз ўқиб, “Юртимни тинчи қил, элимнинг фаровонлигини бер”, деб оллоҳдан сўраган эди, — деб эслайди Усмонхон Алимов Имом Ал-Бухорий масжиди имоми.

Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги хиёбон Ислом Каримов номи билан аталади

Ислом Каримов кадрлар тайёрлаш миллий дастурини яратишда ҳам шахсан ўзи иштирок этган эди. Президент салкам 5 соат давомида матн устида ишлаб, ҳар бир саҳифада шахс тарбиясига, оммавий онг шаклланишига ва маммалкат фуқароси онги шаклланишига алоҳида-алоҳида урғу бериш ҳақидаги таклифини киритган эди.

Кейинги бало 1999 йилнинг 16 февралида етиб келдию. Тошкентдаги вазирлар маҳкамаси, президент аппарати ва ИИВ бинолари ёнида содир бўлган террорчилик актлари бир неча кишининг умрига зомин бўлди, юзлаб кишилар жароҳатланди. Ушбу мудҳиш воқеалар содир бўлишига қарамасдан, президент Мустақиллик майдонига бориб телеэфир орқали сўзга чиқади.

“Халқимизга аҳолиги мурожаат қилиб айтмоқчиман – ваҳима бўлмасин. Уларни топиб жой жойига қўйишга, керак бўлса бу муттаҳамларнинг қўлини кесиб ташлашга ҳам кучимиз етади”, — деган эди Ислом Каримов.  

“Мендек одамни ўзгартириб бўлмайди. Одамлар ҳар хил бўлади, бировни ўлдириш мумкин, бировни қўрқитиш мумкин, бошқасини мана шундай ҳаракатлар билан йўлидан қайтариш мумкин, лекин мени ўзгартириб бўлмайди. Мен эртанги кунимизни ҳимоя қилиш учун жонимни ҳам беришга тайёрман. Бу бекор гап эмас”, — деган эди Ислом Каримов ушбу воқеадан 2 соат ўтиб.  

“Президент Ислом Каримов тарихий хотира бугунги замон билан уйғунлашиши орқали кишилар қалбида ундан ғурурланиш пайдо бўлиши учун амалий ишларни бажарди. У халқнинг энг ҳаққоний ва объектив тарихини қайта тиклади. Мустақиллик йилларида Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Мангуберди каби кўплаб алломаларнинг хотираси учун ҳайкаллар қурилди. Кўплаб шаҳарлар тарихи узоқ минг йилларга бориб тақалади. Уларнинг юбилей саналари кенг нишонланмоқда. Бу ўз натижасини бермоқда. Миллат ўзининг маданий меъросини яхши билиши яққол кўриниб турибди”, — дейди Хорхе Эспинал Юнесконинг Ўзбекистондаги вакили.

 

Янгиликлар лентаси
0