Ўзбекистон маршруткалар ишлаб-чиқаришни йўлга қўяди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишТакси маршрутлари
Такси маршрутлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати такси маршрутлари учун замонавий минибасларни ишлаб чиқариш лойиҳасини кўриб чиқмоқда

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Минибаслар ишлаб чиқарувчи завод Самарқандда, хорижий ишлаб-чиқарувчи ҳамкорлигида ишга туширилиши мумкин, деб хабар қилган Sputnik Ўзбекистон мухбирига "Ўзавтопром"даги манба.

Такси - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандлик "бомбилалар" ҳеч кимдан қўрқмаслигини айтишади - ОАВ
Айни дамда, Ўзбекистон томон ушбу йўналишдаги қатор хорижий компаниялар имкониятларини ўганмоқда.

"Ҳозирги вақтда хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Минибасларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа 2018 йилга келиб ишга туширилиши мумкин. Бу бизга шаҳарга яқин ва регионал йўналишлардаги такси ҳайдовчиларини сифатли техника билан таъминлаш имконини беради. Асосан 11- ва 18-ўринли минибасларни ишлаб чиқармоқчимиз, шунингдек, уларда тикка туриб кетувчи йўловилар учун ҳам жой ажратиш белгиланган", — дея таъкидлаган манба.

Самарқандда яқин тўрт йил ичида 300га яқин янги такси йўналишлари очилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0