Шерали Жўраев ҳақида совуқ хабар тарқалди

© https://www.facebook.com/photo.php?fbid=1313589658700071&set=a.515700351822343.1073741825.100001471495077&type=3&theaterШерали Жўраев мухлислари даврасида
Шерали Жўраев мухлислари даврасида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги икки кун ичида ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафот этгани борасидаги хабарлар тарқалмоқда

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Шерали Жўраевни "ўлди"га чиқаришди, деб хабар қилган "Қалампир" нашри.

Шерали Жўраев мухлислари даврасида - Sputnik Ўзбекистон
Шов-шувли қайтиш: "Боғларни соқов деб ўйлардик бизлар, Шерали Жўраев куйламаганда..."
"Хусусан, Telegram месенжерида хонанданинг ўғли Шоҳжаҳон Жўраевнинг номаълум шахс билан ёзишмаси акс этган сурат пайдо бўлди. Унда Шохжаҳон Жўраев номига очилган саҳифа томонидан Шерали Жўраевнинг вафот этгани, аммо бу ҳақда ҳали халққа ошкор қилинмагани ёзилади", — дейилади хабарда.

Нашр ушбу мудҳиш хабарнинг ёлғон эканига умид қилиб, Шерали Жўраевнинг ижодий жамоаси билан боғланган.

"Бу миш-миш. Ҳофиз саломатлар. Ҳалқимиздан турли ёлғонларга ишонмасликларини сўраган бўлардик", деб айтган Шерали Жўраевнинг маъмури.

Маълумот учун, сўнгги 1 йил ичида машҳур инсонларнинг ўлими ҳақида бир неча бор ёлғон маълумотлар пайдо бўлди. 

Сўнгги бор, таниқли сўз устаси Мирзабек Ҳолмедовнинг юрак ҳуружи туфайли вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Ундан аввал, Клара Жалилова, Мурод Ражабов, Абдураим Абдуваҳобовнинг ҳам вафот этганлари ҳақида ёлғон хабар тарқатилган.

Янгиликлар лентаси
0