08:15 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
165241

1-февралдан 1-мартгача Ўзбекистонда "Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги", деб эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар йили ёшлар ўртасида наркотик воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги ўтказиб келинади. Жорий йилда ҳам 1-февралдан 1-мартгача Ўзбекистонда "Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги", деб эълон қилинди, деб хабар қилган "Жаҳон" АА.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот маркази маълумотига кўра, ойлик давомида Ўзбекистондаги барча таълим даргоҳлари, ёшлар фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларда ички ишлар ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган профилактика чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Маъруза, семинар, анжуманлар ва кўргазмали воситалар ёрдамида "заҳри қотил"нинг қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги кенг тушунтирилиб келинмоқда.

Хабарга кўра, ўқув муассасаларида ўтказилаётган тадбирлар давомида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан тайёрланган "Гиёҳвандлик — умр заволи" видеофилми, "Ўз йўлингни танла", "Буюк юртнинг баркамол авлодлари", "Соғ танда — соғлом ақл" каби соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ва гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари акс эттирилган кўргазмали воситалар намойиш этилмоқда.

Теглар:
гиёҳванд моддаларга қарши, Ўзбекистон

Асосий мавзулар