06:37 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
49450

Ўзбекистон жамоатчилиги яна бир жудоликка учради. Миллионлаб ўзбекистонликларнинг севимли сухандони, дилбар журналист, бағрикенг устоз Насиба Мақсудова кучли юрак хуружи оқибатида 8 феврал куни оламдан ўтдилар

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Таниқли шоир Муҳаммад Исмоил Насиба Мақсудова ҳақида гапирар экан, бу аёлга ўзбек телевидениеси афсонаси дея таъриф бердилар.

"Бу йил элимизнинг севимли, ардоқли аёллари бизни бирин кетин тарк этишмоқда. Сал илгарироқ Турсуной опамдан (Турсуной Содиқова демоқчи, муаллиф) айрилиб қолган эдик. Мана энди Насиба опам…", — деди суҳбат давомида шоир.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Насиба Мақсудова жуда дилбар аёл эди. "Биз узоқ йиллар "Ўзбекистон" телевидениесида у киши билан бирга ишлаганмиз. Жуда дилбар аёл эдилар. Маҳоратли, бағрикенг устоз эдилар. Ҳамиша бошқаларга ёрдам қўлини чўзар,  қандайдир сабаб билан телевидениега чиқишдан маҳрум бўлган таниқли санъаткор, қўшиқчи ва шоирларни халқ билан учраштиришга ҳаракат қилар эдилар.

Насиба опага эҳтиромим баланд — жуда меҳридарё инсон эдилар. Фақат яхшилик кўрганман, бирорта одамга қаттиқ гапириш нари турсин, ҳаттоки, ёмон гапирганларини эшитмаганман. Насиба Мақсудованинг вафоти — ўзбек телевидениеси учун жуда катта, кутилмаган йўқотиш бўлди", — деб ўз хотиралари билан бўлишди Муҳаммад Исмоил.

14 ёшидан телевидение соҳасига кириб келган Насиба Мақсудова бутун ҳаётини ўз касбига бахшида этган, телевидение учун ёниб яшаган инсон эди. Қарийб 50 йил давомида сухандонлик қилган Насиба Мақсудова республиканинг чекка-чекка қишлоқларида ўз мухлисларига эга эди…

Спутник Ўзбекистон таҳририяти номидан марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб қоламиз.

Теглар:
сухандон, Насиба Мақсудова, вафот этди

Асосий мавзулар