00:31 18 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Жамият
Ҳавола олиш
2793114

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, кўп миқдорда қор ёғиши ва йўлларда музламалар ҳосил бўлиши муносабати тезкор хабарнома эълон қилди

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, кўп миқдорда қор ёғиши ва йўлларда музламалар ҳосил бўлиши муносабати тезкор хабарнома эълон қилди.

Унда ноқулай об-ҳаво туфайли қуйидаги эҳтиёт чораларини кўриш сўралган:

-  хонадонларни иситишда печлар ва бошқа иситиш ускуналарининг созлигига эътибор қаратинг;

—  мўриконларни тозалиги ва тўғри ўрнатилишини қатъий назоратга олинг;

—  газ плиталардан хонани иситиш мақсадида фойдаланманг;

—  кўчага чиққанда мавсумга мос равишда кийининг;

—  музлама ҳосил бўлган йўлаклар ва ҳудудлардан имкон қадар ҳаракатланмаслик чораларини кўринг;

—  йўлларда автотранспорт воситаларини бошқаришда эҳтиёт чораларини кўринг;

—  бино ва иншоотлар том ва тарнов қисмларида сумалак ҳосил бўладиган жойлардан эҳтиёт бўлинг.

Теглар:
хабарнома, Ўзбекистон, ФВВ

Асосий мавзулар