"Тошшаҳартрансхизмат" ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўради

Oбуна бўлиш
Техник ишлар ўтказилиши муносабати билан TashBus иловаси ва бекатлардаги информацион таблолар вақтинча ишламади

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси юзага келган ноқулайликлар учун шаҳар жамоат транспорти фойдаланувчиларидан узр сўради.

"Техник ишлар ўтказилиши муносабати билан 15 февраль куни соат 5:00дан 9:20гача TashBus иловаси ва бекатлардаги информацион таблолар вақтинча ишламади", — дейилади компания сайтида.

Тошкент автобус бекатларидаги ахборот экранлари - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент автобус бекатларида ахборот экранлари пайдо бўлди

Эслатиб ўтамиз, TashBus иловаси ўтган йилнинг августида ишга туширилган. Мобил қурилмалар фойдаланувчилари TashBus иловаси ёрдамида автобусларнинг бекатга келиш вақтларини билишлари мумкин. Илова шунингдек, Тошкент электрон харитасида автобуслар ҳаракатини онлайн кузатиш имконини беради.

Ўтган йилнинг декабрида пойтахт бекатларида автобусларнинг келиш вақти, валюта курси ҳамда Тошкентдаги об-ҳавони кўрсатувчи информацион таблолар пайдо бўлди.

Янгиликлар лентаси
0