Тошкентда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлик масалалари муҳокамаси бошланди

© Sputnik / Михаил КлиментьевРоссия ва Ўзбекистон байроқлари
Россия ва Ўзбекистон байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкентда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 18-йиғилиши иш бошлади

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Тадбир Россия ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Йиғилиш давомида томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари, шартномавий-ҳуқуқий базаларни кенгайтириш, транспорт, илмий-техника, атроф-муҳит муҳофазаси ва бошқа йўналишлар бўйича муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилишлари режалаштирилган.

Путиннинг Ўзбекистонга сафари - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Путин учрашуви апрел ойига белгиланди

Томонлар шунингдек Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йилнинг апрель ойида Россияга амалга оширадиган ташрифи борасида барча жиҳатларни муҳокама қиладилар.

Россия комиссияси раҳбари Дмитрий Козак тадбирнинг кириш сўзида Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо берди ҳамда қулай инвестицион муҳит ва бизнес олиб бориш учун кенг имкониятлар яратилганини алоҳида қайд этди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган стратегик ҳамкорлар ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра мамлакатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошган.

Янгиликлар лентаси
0