16:58 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Суд тимсоли

Қорақалпоғистонда алимент тўламай қочиб юрган 254 қарздор қидирувга берилди

© fotolia
Жамият
Ҳавола олиш
11725

Суд ижрочилари томонидан 15 қарздорга нисбатан жиноий иш қўзғатиш бўйича тақдимнома киритилиб, 12 нафар қарздорга жиноий иш қўзғатилди

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Қорақалпоғистонда январ ойида бўлиб ўтган "Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаганларни моддий жиҳатдан таъминлаш ойлиги" давомида 2541 ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлардан жами 390 млн. сўмдан ортиқ алимент нафақалари ундириб берилди, деб ёзади Kruz.uz.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идораларнинг Қўшма фармойишига мувофиқ ўтказилган тадбир натижасида 300 нафар қарздорнинг республика ҳудудидан вақтинча чиқиш ҳуқуқлари чекланиб, 254 қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Суд ижрочилари томонидан 15 қарздорга нисбатан жиноий иш қўзғатиш бўйича тақдимнома киритилиб, 12 нафар қарздорга жиноий иш қўзғатилди.

Асосий мавзулар