16:07 19 Январ 2020
Эфир
  • RUB156.59
  • EUR10620.45
  • USD9550.76
Жамият
Ҳавола олиш
166110

Тураржойга муҳтож бўлган фуқаролар шаҳар ҳокимиятлари ҳузуридаги ҳудудий комиссияларга ариза билан мурожаат қилишлари керак

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Кеча 2017 йилда Тошкентда 102та янги кўп қаватли тураржойлар қурилиши ҳақида хабар бергандик. Ипотека банкнинг Республика бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, мазкур уйлардаги хонадонларни туманлар ҳокимиятлари ҳузурида ташкил этиладиган ҳудудий комиссиялар тақсимлайди.

Ипотека банкнинг тураржойлар қурилишини молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Тошпўлатовнинг айтишича, тураржойга муҳтож бўлган фуқаролар шаҳар ҳокимиятлари ҳузуридаги ҳудудий комиссияларга ариза билан мурожаат қилишлари керак. Комиссия ижобий хулоса чиқарганидан сўнг мурожаат қилувчи учун кўп қаватли уйлардан биридаги хонадон танланади. Шу билан бир вақтда Ипотека банки бўлинмаларида хонадон нархининг 25 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўланиб, ҳисоб рақами очилиши лозим.

Матбуот анжуманида билдирилишича, ўзига бириктирилган хонадонни харид қилиш учун фуқаро кредит олувчининг паспорти нусхаси, кредит олувчининг сўнгги 12 ойдаги даромадига доир иш жойидан маълумотнома каби қатор ҳужжатларни банкка тақдим этиши даркор.

"Йигирма йилга бериладиган кредитнинг имтиёзли даври уч йил, – дейди банкнинг ипотека ва истеъмол кредитлари бошқармаси бошлиғи Бобур Нурмуҳамедов. – Шунингдек, унинг дастлабки беш йилида тўлов кредит миқдорининг 7 %дан иборат бўлиб, кейинги йиллар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасига кўра ҳисобланади. Биз сотиб олинадиган уй-жой умумий қийматининг 75 %и миқдоригача бўлган суммани кредит сифатида берамиз".

Кредит олувчига яна бир қатор солиқ имтиёзлари ҳам яратилганлиги айтилган. Яъни кредит олувчининг ўзи ёки оила аъзоларининг кредит бўйича ойлик тўловларни қайтариш учун йўналтирган маблағи солиққа тортилмайди. Агарда корхоналар қайтиб олмаслик шарти билан ўз ходимларига ипотека кредитининг бошланғич бадалини тўлаб берган бўлса, мазкур маблағ ҳам солиққа тортилмайди. Шунингдек, кредит тўлиқ қайтгунига қадар хонадон учун мол-мулк солиғи тўланмайди.

Асосий мавзулар