05:45 11 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг биринчи расмий сафари (11)
715 0 0

Ўтган йилнинг октябрь ойи охирида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Шавкат Мирзиёевни Туркманистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф этганди

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга расмий давлат ташрифини амалга оширади, деб хабар берди Podrobno.uz агентлиги Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага асосланиб.

"Ташриф амалга оширилиши аниқ, ҳозирда тайёргарлик жараёни кетмоқда", — деди агентлик суҳбатдоши. Лекин у ташриф муддатига аниқлик киритмаган.

Ўтган йилнинг октябрь ойи охирида Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтганди. Ўшанда Бердимуҳаммедов Ўзбекистон президентини Туркманистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф этганди.

27 январь куни Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 13-йиғилиши ўтказилганди.

Ўшанда икки томонлама ўзаро алоқаларнинг стратегик йўналишлари муҳокама қилинган, асосий эътибор савдо-иқтисодий, ёқилғи-энергетика ҳамда транспорт-коммуникация соҳаларига қаратилганди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг биринчи расмий сафари (11)

Асосий мавзулар