10:51 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Тошкентдаги янги Compass савдо-марказининг макети

Тошкентда ўта ноёб савдо маркази қурилмоқда

Sputnik/Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
193350

Хайтек услубидаги Compass савдо-кўнгилочар мажмуаси Қўйлиқ бозори яқинида қурилади. Объектнинг ноёблиги шундаки, бунда автомобиллар учун парковка савдо-марказининг том қисмида жойлашади

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Жорий йилда Тошкент шаҳрида меъморчилик нуқтаи-назаридан ўта ноёб савдо-кўнгилочар маркази қурилади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Мухбирнинг айтишича, янги объект пойтахтнинг энг йирик бозорларидан бири — Қўйлиқ бозори яқинида, собиқ кийим бозори ўрнида барпо этилади. Айни вақтда қурувчилар ишни бошлаб юборишган ва бино пойдевори аллақачон қад ростлагани айтилмоқда.

Объектнинг ўзига хослиги унинг ташқи кўринишида бўлади: бино қурилишида улкан шишалардан фойдаланилиши айтилмоқда.

Яна бир қизиқ жиҳати, Ўзбекистонда илк маротаба автотураргоҳни бинонинг том қисмида жойлаштириш қарори қабул қилинди. Яъни янги савдо-кўнгилочар марказига қарашли автотураргоҳ бино томида жойлаштирилган бўлади. Объектнинг ўзи эса бир неча қаватдан ташкил топади, деди мухбиримиз.

Лойиҳачилар ўзбекистонликларни яна бир марта лол қолдириш учун "яшил парковка" яратиш устида изланишмоқда.

Бугунги кунда пойтахтдаги аксарият автотураргоҳлар қуруқ асфальтдан иборат бўлган бир пайтда, бино томи устида барпо этиладиган автотураргоҳ табиат билан уйғун тарзда яратилиши таъкидланмоқда.

Мухбиримизнинг сўзларига қараганда, автомобиллар ён-атрофида дарахтлар ва бошқа ўсимликлар бўлиши кутилмоқда.

Теглар:
янги Compass савдо-маркази, Тошкент

Асосий мавзулар