22:51 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
2442130

Россотрудничествонинг Тошкентдаги ваколатхонаси расмий сайтида Россия олий даргоҳларида таълим олиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун синов имтиҳонлари ўтказилиши эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Россия таълим ва маданияти маркази расмий сайтида жорий йил 9-10 март кунлари ўтказиладиган синов имтиҳонлари жадвали эълон қилинди.

"9 мартдан 10 март санасига қадар Тошкент шаҳридаги Россия таълим ва маданияти марказида гуманитар (ижодий) йўналишлар бўйича тест синовлари ўтказилади", — дейилган эълонда.

Тест синовлари Россия олий ўқув даргоҳлари вакиллари иштирокида ўтказилиши таъкидланган.

Имтиҳонларга паспорт, ручка, калькулятор ва телефонсиз келиш сўралган.

"Ҳужжатлар тўплами тест синовлари якуни бўйича тайёрланади", — деб қўшимча қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг февра ойида Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Россий олий ўқув юртларида бепул ўқиш учун рўйхатга олиш бошланганини эълон қилган эди.

Теглар:
Россия таълим ва маданият маркази, Россотрудничество, бепул таълим, Россия

Асосий мавзулар