23:19 21 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара

Президент: Бухорода Тошкент ислом университетининг махсус факультетини ташкил қилиш керак

© David Holt
Жамият
Ҳавола олиш
34242

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев буюк аллома Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасини зиёрат қилди

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Бухоро вилоятига ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев буюк аллома Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар берди.

Таомилга биноан Баҳоуддин Нақшбанднинг руҳи поки ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Президент мазкур ёдгорлик мажмуасини янада обод масканга айлантириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

"Бухоронинг жаҳон цивилизацияси ва ислом маданияти ривожига қўшган ҳиссаси беқиёс. Бу заминда кўплаб алломалар таваллуд топган ва яшаган. Уларнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш учун бу ерда Тошкент ислом университетининг махсус факультетини ташкил қилиш керак", деди давлат раҳбари.

Мазкур зиёратгоҳ Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 1993 йилда Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги муносабати билан таъмирланганди. Мажмуадаги дахмалар, мақбаралар, масжидлар, айвонлар ва мадрасанинг ҳақиқий қиёфаси тикланиб, қутлуғ қадамжога айлантирилди.

Асосий мавзулар