10:48 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Дети в детском саду

Ўзбекистон боғчаларида кутубхоналар ташкил этилади

Пресс-служба министерства народного образования РУз
Жамият
Ҳавола олиш
18511

Кичик кутубхона ўзбек халқ эртаклари, ривоятлар, ҳикоялар ва болалар учун шеърий тўпламлар билан таъминланади

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим муассасаларида қошида кичик кутубхоналар ташкил этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бундан мақсад 3-6 ёшдаги болаларнинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиш имкониятларини кучайтириш, шунингдек, ота-оналар, аҳоли ва жамоатчиликнинг болаларга эрта таълим бериш ва оилада эрта китоб ўқишни ташкил этишнинг аҳамияти тўғрисида ҳабардор қилишдир.

Жорий йилда 1220 та мактабгача таълим муассасаси 50 номдаги китоблар билан таъминланади.

Кичик кутубхона ўзбек халқ эртаклари, ривоятлар, ҳикоялар ва болалар учун шеърий тўпламлар билан таъминланади ва китобларни топиш қулай бўлиши учун ҳар бир бўлим бадиий белги: дарахт, эртак қаҳрамонлар кабилар билан номланади.

Кичик кутубхоналар муассаса ички имконияти ҳамда ҳомийларни жалб қилган ҳолда ташкил этилади ва болажонлар учун хизмат қилади. Болаларда мутолаа кўникмаларини шакллантириш мақсадида тарбиячилар томонидан китобларни ифодали ўқиш, ўқилган китоблар ҳақида суҳбат, расмларни томоша қилиш, нотаниш сўзларни тушунтириш, адабиёт кечалари ва бирор мавзуга бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этиш каби турли усуллар қўлланилади.

Бугунги кунда республикада 4893 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шулардан 2931 та мактабгача таълим муассасасида маънавият хоналари, 526 та муассасада музейлар фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойишида чоп этилаётган китобларни таълим муассасалари, айниқса, мактабгача ва бошланғич таълимда ўқиш маданияти, мутолаа кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Асосий мавзулар