10:56 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Президент Франции Франсуа Олланд

Франция президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

© Sputnik / Алексей Никольский
Жамият
Ҳавола олиш
25011

Франсуа Олланд ўтган давр мобайнида Франция ва Ўзбекистон дўстона муносабатлар ўрнатишга эришганлигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Франция ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Франция президенти Франсуа Олланд табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мактубда шундай дейилади: "Алоқалар ўрнатилганининг биринчи кунлариданоқ ҳамкорликнинг барча соҳаларида — ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ва маданий жабҳаларда мустаҳкамланганлигини қайд этиш бугун мени қувонтиради".

Франсуа Олланд ўтган давр мобайнида Франция ва Ўзбекистон дўстона муносабатлар ўрнатишга эришганлигини таъкидлади.

Франция Президенти "ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган шерикчиликнинг юқори даражаси кейинги ўн йилликлар давомида доимо ривожланиши"га умид билдирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Франсуа Олланд номига йўллаган мактубида қайд этганидек, "Франция Республикасининг 1992 йил январ ойида Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан тан олгани, шунингдек, унинг мустақил ривожланиши ва суверенитетини қатъий қўллаб-қувватлаганини биз алоҳида қадрлаймиз".

Шавкат Мирзиёев "Франция билан икки ва кўп томонлама кун тартибининг барча масалалари бўйича, аввало сиёсий-дипломатик ва маданий-гуманитар соҳаларда самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, савдо, инвестиция ва юқори технологиялар, туризм, корхоналаримизда илғор корпоратив бошқарув методларини киритиш жабҳаларида аниқ дастурлар ва лойиҳаларни илгари суришга Ўзбекистон содиқ" эканлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон Президенти "Ўзбекистон-Франция муносабатларини чуқурлаштириш ва унинг ўзаро ҳурмат, тенглик ва ишонч тамойилларига асосланган пойдеворини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма фаолиятни бундан кейин ҳам давом эттириш"га ишонч билдирди.

Асосий мавзулар