14:52 21 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Жамият
Ҳавола олиш
263 0 0

Шавкат Мирзиёев ушбу кўча Ислом Каримов номига муносиб бўлиши, қурилиш ишларини салоҳиятли пудратчи ташкилотлар бажариши зарурлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Биринчи президенти хотирасини абадийлаштириш мақсадида Бухоронинг марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, ушбу кўча қиёфасини ўзгартириш, унинг икки томонида замонавий бинолар барпо этиш бўйича 3-йилга мўлжалланган лойиҳа ишлаб чиқилди.

Мирзиёев ушбу кўча Ислом Каримов номига муносиб бўлиши, қурилиш ишларини салоҳиятли пудратчи ташкилотлар бажариши зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ва Ибн Сино кўчалари кесишган жойда бунёд этиладиган Универсал спорт мажмуаси лойиҳасини кўздан кечирган.

2018-йилда фойдаланишга топшириладиган ушбу мажмуада 15 спорт тури бўйича мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш имконияти яратилади. Ундан учта машғулотлар зали, бассейн, теннис корти, 3 минг 500 томошабинга мўлжалланган зал ўрин олади. Мажмуа спортчиларни тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш, спорт методикаси бўйича намунавий марказ бўлади.

Теглар:
Мирзиёев, Бухоро, Ислом Каримов

Асосий мавзулар