Янги "Пойтахт банк" уй-жой кредитлари билан боғлиқ хизматлар кўрсатади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишНовоселье
Новоселье - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Пойтахт банк" жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой билан боғлиқ талабини қондириш, ипотека кредитларини ажратиш каби хизматларни кўрсатиш билан шуғулланади

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига асосан, Тошкент шаҳрида янги "Пойтахт банк" жамғарма банки ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар берди.

"Пойтахт банк" жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой билан боғлиқ талабини қондириш, ипотека кредитларини ажратиш, кўп қаватли уйлар қураётган ташкилотларга кредит ажратиш, кўп қаватли уйларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнида буюртмачининг талабларини қондириш ҳамда кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга лизинг хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади.

Бундан ташқари, хориж сармоядорларини жалб этиш, харидоргир, замонавий ва энергия тежовчи қурилиш моллари ҳамда ускуналар ишлаб чиқарувчи ташкилотларга кредит бериш, универсал тижорат банки сифатида юридик ва жисмоний шахсларга бошқа банк хизматларини кўрсатиш ҳам банкнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0