Марказий банк тўлов терминаллари учун ижара ҳақини 50 фоизга камайтирди

© Баходыр МамаджановЎзбекистон Республикаси Марказий банки
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда юридик шахсларга ўзлари фойдаланаётган тўлов терминаллари учун ижара ҳақи 5 еврогача, якка тартибдаги тадбиркорларга эса 2,5 еврогача этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда "сўм" пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари учун амалдаги тарифлар режасига айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот-хизмати.

Тўлов терминали - Sputnik Ўзбекистон
Тўлов терминали бўлмаган тадбиркорлар жавобгарликка тортилади
Жорий йилнинг 15 мартидан кучга кирадиган тариф режасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўлов терминаллари учун тўлайдиган ижара ҳақи 50 %га қисқартирилмоқда. Эндиликда юридик шахсларга ўзлари фойдаланаётган тўлов терминаллари учун ижара ҳақи 5 еврогача, якка тартибдаги тадбиркорларга эса 2,5 еврогача этиб белгиланди.

Қайд этиш лозимки, тижорат банклари томонидан пластик карточкалардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирги пайтда жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали қисқа муддатли истеъмол кредитлари беришни (overdraft) йўлга қўйиш бўйича тартиб ишлаб чиқилмоқда. Бу кредитларга фоиз ставкаларини ҳар бир тижорат банки ўзининг ички кредит сиёсатидан келиб чиқиб, шартнома асосида белгилайди.

Тижорат банклари савдо-сервис ташкилотлари билан биргаликда пластик карточкалардан фойдаланувчиларнинг уларни ишлатишдан манфаатдорлигини оширишга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни татбиқ этиш амалиётини кенгайтириш борасидаги ишлари изчил давом эттириб борилади.

Янгиликлар лентаси
0