Ўзбекистонда иш вақти ва иш кунлари сони ўзгарди

© Sputnik / Евгений Самарин / Медиабанкка ўтишиш кунлари
иш кунлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наврўз байрми муносабати билан иш кунини кўчириш натижасида иш вақти давомийлиги ўзгарди.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Наврўз байрми муносабати 18 март шанба дам олиш кунини душанба 20 мартга кўчирилиши муносабати билан билан иш вақти давомийлиги ўзгарди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Today нашри.

Ушбу муносабат билан Меҳнат вазирлиги иш берувчиларга бу йилги иш вақти давомийлига керакли ўзгаришлар киритишни тавсия қилди.

Иш соатлари давомийлиги 

5 иши куни (40 соат)ни ташкил қиладиган корхоналарда иш вақти давомийлиги қуйидагича: январ – 168 соат, март — 167 соат, I квартал — 495 соат, биринчи ярим йиллик — 998 соат, 9 ойда — 1509 соат, бир йилда— 2020 соат.

6 иш куни (40 соат) бўлган корхоналарда иш вақти давомийлиги қуйидагича бўлади: январ – 167 соат, март — 165 соат, I квартал — 492 соат, биринчи ярим йиллик — 997 соат, 9 ойда — 1508 соат, бир йилда— 2020 соат.

6 иш куни (36 соат) бўлган корхоналарда иш вақти давомийлиги қуйидагича бўлади: январ – 150 соат, март — 148 соат, I квартал — 442 соат, биринчи ярим йиллик — 897 соат, 9 ойда — 1357 соат, бир йилда— 1818 соат.

Иш кунлари сони

5 иши куни тартибида ишлайдиган корхоналарда иш кунлари сони қуйидагича: январ— 21 кун, март — 21 кун, I квартал — 62 кун, биринчи ярим йиллик— 125 кун, 9 ойда — 189 кун, бир йилда — 253 кун.

6 иши куни тартибида ишлайдиган корхоналарда иш кунлари сони қуйидагича: январ— 25 кун, март — 25 кун, I квартал — 74 кун, биринчи ярим йиллик— 150 кун, 9 ойда — 227 кун, бир йилда — 304 кун.

Саволлар билан Меҳнат вазирлигининг қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин 0 (371) 2000-600.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорга биноан, бу йил Ўзбекистонда Наврўз байрами шарафига уч кун дам олиш куни белгиланади. 19 - 21 март дам олиш кунлари деб белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0