ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. 14 — 25 март кунлари Австрияда Бутунжаҳон махсус қишги олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Лола Каримова-Тилляева ўзининг Instagramдаги саҳифасида хабар берди.
"Спортчиларимиз қишки спорт мусобақаларининг 4 хил турида иштирок этмоқда: конькида югуриш, фигурали учиш, қорга мосланган oёқ қобиғида югуриш ва тоғ чанғи спорти. Ислом Каримов номидаги Фонд бизнинг терма жамоамизни ҳомий сифатида қўллаб-қувватламоқда. Азиз ва қадрдон спортчиларимиз, биз сизга катта муваффақиятлар тилаб қоламиз. Бу йилги ўйинлар сизга янги ютуқлар истиқболини очиб берсин! Биз сиз билан фахрланамиз!" — деб ёзади Лола Каримова.
Мусобақаларда спортнинг 9та тури бўйича жаҳоннинг 110 давлатидан ташриф буюрган 3000та атлет иштирок этмоқда.
Республика шарафини ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари, Меҳрибонлик уйи ва интернат тарбияланувчилари ҳамда кам таъминланган оила фарзандларидан таркиб топган Ўзбекистон махсус олимпиада терма жамоаси ҳимоя қилмоқда.