03:21 22 Май 2018
Эфир
Тошкентда ыурилган янги кўприк. Архив сурат

Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги кўприк очди

© Sputnik /
Жамият
Ҳавола олиш
36610

Бўзсу канали устида қурилган янги кўприкнинг узунлиги 400 метрдан зиёд. Автомобиллар ҳаракати учун 8 қатор йўлак, пиёдалар учун кўприкнинг икки четида кенглиги 2метр бўлган йўлаклар қурилган.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Кеча тошкентда янги кўприк фойдаланишга топширилди, унинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди, деб хабар қилмоқда Sputnik  мухбири.

Кўприкнинг узунлиги 423 метр, баландлиги 5,5 метр ва кенглиги 33 метр. Кўприк Юнусободдаги Янги шаҳар ва Боғишамол кўчаларини туташтирди. Кўприкнинг асосий вазифаси Тошкент ҳалқа йўли ва Амир Темур шоҳ кўчасидан ўтган транспор оқимини камайтириш.

Шавкат Мирзиёев айтишига қараганда янги кўприк Юнус-Обод ва Мирзо Улуғбек туманларини бирлаштирувчи транспорт артерияларини бир бирига улайди. Бу эса пойтахт учун жуда муҳим, чунки олдин бир тумандан иккинчи туманга бориш учун 20 километр масофа босиб ўиш керак бўлар эди.

“Бундай кенг кўламли ва эзгу ишлар туфайли пойтахтимиз йўлларининг хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги тубдан яхшиланмоқда. Мазкур янги кўприк автомобилларнинг ўтиш имкониятларини бир неча марта ошириш баробарида аҳолига бир қанча қулайликлар яратади. Мана шундай замонавий кўприкнинг қисқа вақтда барпо этилгани мамлакатимизнинг жадал ривожланиб бораётгани, халқимиз улкан ютуқ ва марраларга эришаётганидан далолатдир”, — деди Шавкат Мирзиёев кўприк очилиш маросимида.

Янги кўприк устида автомобил ҳаракати учун 8 қатор йўлак, кўприкнинг икки четида пиёдалар қулайлиги чун кенг йўлаклар барпо этилган. Кўпри катрофидаги майдонлар ободонлаштирилган, автобус бекатлари қурилган ва ер ости пиёдалар йўлаги ҳам барпо этилган.

Новый мост через канал Бозсу в Ташкенте
© Sputnik /
Бўзсу устида қурилган янги кўприк
Эслатиб ўтамиз, янги иншоот “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖнинг Кўприк қурилиш трестининг, 67- бўлими томонидан олти ой давомида қуриб битказилди.

 

Асосий мавзулар