05:06 22 Май 2018
Эфир
Ўзбек-қирғиз чегараси. Архив сурат

Икки кунда уч партия контрабанда қўлга олинди

© Sputnik / Айбек Саматов
Жамият
Ҳавола олиш
32620

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида икки кун давомида, умумий қиймати 247 млн сўм бўлган йирк партия контрабанда маҳсулотлари қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистон чегарачилари икки кун ичида уч марта чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолаларини тўхтатиб қолишди.

Қўлга олинган маҳсулотларнинг асосий қисми Хитойда ишлаб чиқарилган телеаппаратура, трикотаж маҳсулотлар, газламалар ташкил қилди деди Sputnik мухбирига Ўзбекистон МХХнинг чегарани қўриқлаш бўлими вакили.

 

“Бундай катта миқдорда ноқонуний олиб ўтилаётган маҳсулотларни қўлга олиш, биринчи навбатда Ўзбекистон чегарасининг мустаҳкамланиши билан боғлиқ. Контрабандачилар кичик миқдорда маҳсулот олиб ўтишдан воз кечиб, янги схемаларга ўтмоқда. Энди улар контрабанда молларни қўшни мамлакат ҳудудида жамлаб, қулай шароит пайдо бўлганда, уни Ўзбекистон ҳудудига бирданига ўткзиб юбориш йўлига ўтишган”, — деди қўмита вакили.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон вакилларидан тузилган чегарани демаркация ва делимитация қилиш махсус комиссия ўзбек-қирғиз чегарасини аниқлаб ва белгилаб олиш ишларининг биринчи босқичини якунлаган эди.

 

Асосий мавзулар