20:46 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
Ўзбекистон Ҳаво йўллари стюардессалари

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" стюардессаликка қизлар танловини эълон қилди

© Узбекские авиалинии
Жамият
Ҳавола олиш
282922

Танловда иштирок этадиган қизлар хушбичим, келишган қадди қоматли, юзида ва тана тузилишида кўриниб турадиган ташқи нуқсонлар бўлмаслиги, сариқ ва оқ металлардан тиш қопламалари бўлмаслиги, юзида ва қўлларида татуировка бўлмаслиги керак, сочлар батартиб турмакланган бўлиши зарур

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. 2017 йил 3-5 май кунлари "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси борткузатувчи лавозимига қизлар танлови бўлиб ўтади, деб хабар қилди "Даракчи" нашри.

Аризаларни қабул қилиш Учувчилар мажмуасида 2017 йилнинг 3 дан 24 апрелига (24 апрель куни ҳам) қадар, шанба ва якшанба кунларидан ташқари, соат 09-00 дан 12-00 гача ўтказилади.

Борткузатувчи лавозимига номзодларга талаблар:

Ёши — 18 дан 25 ёшгача. Танлов ўтказилаётган вақтда 18 ёшга етмаган ёки 25 дан ошган шахслар танловда иштирок этишга қўйилмайдилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси

Тошкент шаҳрида пропискадан ўтган бўлиши ёки вақтинча рўйхатдан ўтган бўлиши;

Маълумоти –ўрта махсусдан паст бўлмаслиги керак (11 синф, лицей, коллеж)

Давлат, рус ва инглиз тилларини эркин сўзлашиш даражасида билиши керак.

Бўйи: 157 дан 175 см гача. Оғирлиги бўйига мутаносиб бўлиши керак.

Хушбичим, келишган қадди қоматли, юзида ва тана тузилишида кўриниб турадиган ташқи нуқсонлар бўлмаслиги, сариқ ва оқ металлардан тиш қопламалари бўлмаслиги, юзида ва қўлларида татуировка бўлмаслиги керак, сочлар батартиб турмакланган бўлиши зарур.

Танловда номзодларнинг умумий савияси ва онг-билим даражасига катта эътибор берилади: мамлакатимиз тарихи ва географияси, тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойлар, тарихий ва миллий қаҳрамонларимизнинг биографияси, дунё географияси бўйича билимга эга бўлиш керак.

Танлов ўтказиш натижаларини обектив кўриб чиқиш мақсадида танлов иштирокчилари жавобларини аудио-видео ёзувига олишга йўл қўйилади.

Анкета-аризани тўлдиришда паспорт, маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ва баҳолар варақаси нусхасини, тил бўйича тайёргарлик курсларини тугатганлик ҳақида гувоҳнома, ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур шахслар учун), меҳнат дафтарчаси (меҳнат стажи бўлганда) илова қилиниши керак.

Ёнида паспорт ва 6х9 ўлчамдаги битта фотосурат бўлиши керак. Аризалар тўлиқ комплект ҳолида қабул қилинади ва қайтариб берилмайди.

Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар тиббий кўрикдан ўтадилар. Соғлиққа қўйиладиган талаблар ўта юқори. Парвоз ишларига лаёқатлилик ҳақида хулосани врачлик–учувчилар эксперт комиссияси беради.

Танловнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган шахслар Миллий авиакомпаниянинг Тошкент шаҳридаги Ўқув-машқ марказида ўқитиладилар.

Асосий мавзулар