11:24 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34
Папка с документами

Президент қарорига масъулиятсизлик билан ёндашган раҳбарлар жазоланди

Sputnik / Илья Питалев
Жамият
Ҳавола олиш
122540

Давлат рақобат қўмитасининг ҳайъат йиғилишида президент қарори талабларининг бажарилиши юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига масъулиятсизлик билан ёндашган Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, қўмитанинг ҳайъат йиғилишида президент қарори талабларининг бажарилиши юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Хусусан, йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, танқидий кўриб чиқилди.

Ҳайъат йиғилиши давомида қарор талабларининг ижросини таъминлашда етарли даражада масъулият билан ёндашмаган ҳудудий бошқармалар раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди.

Йиғилишда аввал хусусийлаштирилган объектлар тўғрисидаги маълумотларни кадастр, солиқ, статистика ва Марказий банк бошқармалари билан ўзаро ўз вақтида ҳамда тўлиқ алмашинувини йўлга қўйиш, бўш турган ва инвестиция лойиҳалари ҳали ишлаб чиқилмаган объектлар негизида самарали лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан тадбиркорлар ва тижорат банклари билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Асосий мавзулар