Ўзбекистон ва Россия ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик янада кучаяди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишВ операционной
В операционной - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий офатлар ва атрофга хавф солувчи касалликларга қарши кураш, тадқиқотлар ўтказиш ҳамда мутахассислар, ўқитувчилар ва талабалар алмашиш борасида ҳамкорлик қилади

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Россия ҳукумати Ўзбекистон билан соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик келишуви лойиҳасини маъқуллади.

Ростех - Sputnik Ўзбекистон
"Ростех" корпорацияси Ўзбекистонга тиббиёт ускуналари борасида ёрдам беради

"Томонлар соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради, ўзаро манфаатлар ва икки мамлакат қонунларидан келиб чиқиб тенглик тамойили асосида аҳолининг санитар-эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширади", — дейилади ҳужжатда.

Икки мамлакат шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий офатлар ва атрофга хавф солувчи касалликларга қарши кураш, тадқиқотлар ўтказиш ҳамда мутахассислар, ўқитувчилар ва талабалар алмашиш борасида ҳамкорлик қилади.

Россия томонидан ушбу келишувни бажариш бўйича масъулият Соғлиқни сақлаш ҳамда Саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон томонидан эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзфармсаноат" концерни зиммасига юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0