Тошкентда Ўзбекистон тижорат банклари ўз тақдимотларини ўтказади

© Новости УзбекистанаЗдание банка "Асакабанк"
Здание банка Асакабанк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Банклар аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида олиб бораётган ишлари, янги технологияларнинг янги имкониятлари билан таништирадилар

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. 12-13 апрель кунлари Тошкентдаги "Кўргазма савдо маркази"да банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари миллий кўргазмаси — "BankЕxpo — 2017" бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, кўргазмада Ўзбекистон тижорат банклари ўзларининг мижозларга тақдим этаётган янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказадилар.

Банклар аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида олиб бораётган ишлари, янги технологияларнинг янги имкониятлари билан таништирадилар.

Шунингдек, "Электрон тижорат иштирокчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини амалга ошириш" мавзусида семинар ташкил этилади.

Кўргазма доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар бўйича эълон қилинган танлов ғолибларини ҳамда банк мижозлари ва кўргазмага ташриф буюрувчиларни эсдалик совғалари билан тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0