Тошкент автобусларида электрон тўлов тизими жорий этилади

© Sputnik / СтрингерГородской транспорт в Ташкенте
Городской транспорт в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карточкалар транзит тизим орқали тўлдирилиши, тўловларни ҳам онлайн, ҳам офлайн режимларда амалга ошириш мумкин

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. "Mikroelektronika Plyus" МЧЖ ва VIA TASHKENT МЧЖ ўзаро ҳамкорликда йўловчи транспорт тизимида йўл ҳақи тизимини автоматлаштириш учун миллий қурилма дастурий комплексини ишлаб чиқди. Бу ҳақда "Кун.уз" маълум қилмоқда.

"Mikroelektronika Plyus" МЧЖ директори С.Раҳимбековнинг айтишича, дастурий таъминот маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда рус ва ўзбек тилларида ишлайди.

Карточкалар транзит тизим орқали тўлдирилиши, тўловларни ҳам онлайн, ҳам офлайн режимларда амалга ошириш мумкин. Бундан ташқари, мобил қурилмалар учун ҳам махсус дастур жорий этилиб, тўловларни смартфондан фойдаланган ҳолда амалга ошириш имкони мавжуд.

© Kun.uzТранспорт картаси
Транспортная карта - Sputnik Ўзбекистон
Транспорт картаси

Жума куни мазкур электрон тўлов тизими Тошкент шаҳридаги 155-сонли автобус йўналишида (Гулобод кўчаси-Бахт кўли) синовдан ўтказилди.

Синовлар тугагач, тизим йўналишнинг барча автобусларида йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0