02:53 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Ветеран войны

Уруш ветеранлари навбатсиз машина олади

© Flickr / Arian Zwegers
Жамият
Ҳавола олиш
55610

Ғалаба ва хотирлаш кунини муносиб кутиб олиш максадида Ўзбекистонда бугунги кунда яшаётган Иккинчи Жаҳон уруши ветеранларига қўшимча имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белигиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  бош вазир Абдулла Арипов вилоятлар, туман ҳокимликлари ва бошқа тегишли идоралар раҳбарлари иштирокида видеоселектор мажлиси ўтказди.

Мажлисда сўзга чиққан "Ўзавтосаноат" АЖ раиси ўринбосари уруш фахрийларига GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган ҳар қандай турдаги автомашиналарни бир марталик навбатсиз олиш имконияти тақдим этилаётганини маълум қилди. 

Уруш фахрийси, ўзига ёки яқинлари, қариндош-уруғларига бир марта бир дона автомобилни навбатсиз харид қилишга рухсат берувчи сертификатлар шу йилнинг 20 апрелига қадар топширилади. 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда республикада 1542 нафар уруш фахрийси яшаб келмоқда. Президент қарорига мувофиқ уларнинг ҳар бирига 2 млн сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари ҳокимлар, кенг жамоатчилик иштирокида тантанали равишда топширилади.

Kun.uz хабарига асосан.

Асосий мавзулар