20:22 19 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Ягона ойна хизмати. Архив сурат

Ўзбекистондаги "Ягона дарча" марказида 86 турдаги давлат хизматлари кўрсатилади

© Sputnik / Алексей Ефимов
Жамият
Ҳавола олиш
1030250

2017-2020 йилларда "Ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган 16 турдаги давлат хизматлари босқичма-босқич кўпайтирилиб, 86 турга етказилади. Бундай хизмат турларининг 34 таси эса жорий йилда амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистондаги "Ягона дарча" марказида 86 турдаги давлат хизматлари кўрсатилади, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Ўзбекистон президентининг 2017 йил 1 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан "Ягона дарча" марказлари туман ҳокимликлари тузилмасидан адлия органлари тасарруфига ўтказилган эди.

Унга кўра, 2017-2020 йилларда "Ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган 16 турдаги давлат  хизматлари босқичма-босқич кўпайтирилиб, 86 турга етказилади. Бундай хизмат турларининг 34 таси эса жорий йилда амалга оширилади.

"Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги қарори билан тадбиркорлик субъектларини – юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишнинг мутлақо янги тартиби ўрнатилди, – дейди вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Мақсуд Қурбонов. – Мазкур қарорга асосан 2017 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсни рўйхатдан ўтказишда эски услубдаги устав нусхаси, банк, маҳаллий ҳокимият қарори, муҳр ва штамп, уларнинг нусхалари каби олти турдаги ҳужжатлар ўрнига таъсис ҳужжатлари ва ариза берилади, холос. Ҳозиргача якка тартибдаги тадбиркорликни ташкил этиш учун икки иш куни ва 7 турдаги ҳужжат талаб қилинган бўлса, эндиликда фақат ариза билан 30 дақиқа ичида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш мумкин.

Яна бир афзаллиги шундаки, якка тартибдаги тадбиркорлар интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтганда тўланадиган давлат божлари энг кам иш ҳақининг бир баробари ўрнига ярим баробар миқдорида белгиланди.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишдаги янги тартибнинг жорий этилиши ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши ва ишбилармонларнинг кўпайишига ёрдам беради.

Масалан, Оқдарё тумани "Ягона дарча" марказидан жорий йил 20 январдан 1 мартгача 605 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди ва тумандаги жами тадбиркорлар сони 7 мингдан ошди.

Шунингдек, 2016 йилда марказга 16 турдаги давлат хизматлари бўйича келиб тушган 238 та аризанинг 99 %и тўлиқ қаноатлантирилган бўлса, жорий йилнинг ўтган ойларида тадбиркорларга 29 та ана шундай давлат хизматлари кўрсатилди.

"Юқоридаги қарорга асосан 1 апрелдан жорий этилган рўйхатга олишнинг янги тартиби бир қатор афзалликларга эга, – дейди Оқдарё туман "Ягона дарча" маркази директори Ислом Нарзуллаев. – Жумладан, энди рўйхатдан ўтказувчи органга қоғоз шаклидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилмайди. Рўйхатдан ўтувчи субъект ҳужжатларини интернет орқали топширганда рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи миқдори икки баробар қисқаради".

Қолаверса, бизнесни рўйхатдан ўтказишни аризачига қулай вақтда бошлаш, тўхтатиш ёки давом эттириш мумкин.

Бунда ҳужжатларда электрон рақамли имзо бўлиши талаб этилмайди. Якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тўғрисидаги аризани автоматлаштирилган тизим орқали топширишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, қайта ташкил этиш тўғрисидаги ахборотни босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

Бу ҳам тадбиркорларнинг ортиқча оворагарчилиги ва маблағини тежашга ёрдам беради.

Теглар:
ягона дарча

Асосий мавзулар