00:23 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
TALGO-250 Санкт-Петербург портида. Воыеа жойида олинган сурат

Ўзбекистонга йўл олган TALGO-250 поезди Санкт-Петербургга етиб келди

Морской порт Санкт-Петербурга
Жамият
Ҳавола олиш
30530

Испаниянинг тезюрар TALGO-250 поезди Санкт-Петербург портига етиб келди. У ердан у Россия темир йўллари орқали Ўзбекистонга еткизиб берилади.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. “Санкт-Петербург денгиз порти” мутахассислари Испаниядан Ўзбекистонга йўл олган TALGO-250 поездини паромдан темир йўл платформасига юклашди.

Қимматбаҳо юк FINNLINES паромида Испаниянинг Бильбао портидан Санкт-Петербургга етиб келган. Поезднинг умумий узунлиги 183 метр, умумий оғирлиги 305 тонна. Поезд ҳар бири 67 тонна келадиган 2 локомотив ва 11 вагондан иборат. Вагонлар оғирлиги 14-18 тоннани ташкил қилади.

Божхона амалиётларидан кейин поезд Россия темир йўллари орқали Ўзбекистонга еткизиб берилади. Бу Россия орқали олиб ўтилаётган тўртинчи TALGO поездидир. Биринчи икки поезд 2011 йилда олиб келинган эди. Учинчи поезд эса ушбу йилнинг февралида олиб ўтилган.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

 

Асосий мавзулар