Ўзбекистонда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш яхшиланадиган бўлди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишКухонный кран.
Кухонный кран. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш, ичимлик суви ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ичимлик сувидан фойдаланишни давлат томонидан назорат қилишнинг ягона тизимини яратиш мақсадида янги фармон қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ("Давсувинспекция") ташкил этилади.

Ушбу фармон Ўзбекистон аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш, сув таъминоти ва канализация тизими объектларини самарали эксплуатация қилиш, ичимлик суви ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ичимлик сувидан фойдаланишни давлат томонидан назорат қилишнинг ягона тизимини яратиш мақсадида қабул қилинди.

Фармонга кўра, ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга доир қонун ҳужжатлари ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиб олишга йўл қўймаслик Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Источник пресной питьевой воды - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанддаги сув тармоқлари модернизация қилинади

Инспекция шунингдек, сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг ҳолати ва уларни ишлатиш шарт-шароитлари, сув таъминоти ва канализация тизимидаги бузилишлар ва аварияларнинг профилактикаси ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг амалга оширилиши, ичимлик суви йўқотилишининг белгиланган нормаларига риоя этилишини таъминлайди.

"Давсувинспекция" ва унинг ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциялари Ўзбекистон Республикасининг сув таъминоти ва канализация соҳасидаги давлат назорати ягона тизимини ташкил этади.

Фармонга мувофиқ, "Давсувинспекция" бошлиғи ўз мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.

Мазкур фармон ижросини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Раматов зиммасига юкланди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0