Томск ўқув юртлари ўзбек абитуриентлари учун кириш имтиҳонлари ўтказади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСтудент в аудитории. Архивное фото
Студент в аудитории. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
20-24 апрель кунлари Томскдаги университетлар вакиллари Тошкентда кириш имтиҳонлари ва "Таълим ва касб-2017" кўргазмасида ўз тақдимотларини ўтказишади

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Томск вилоят маъмуриятининг хабар беришича, Томск давлат университети, Томск политехника университети, Сибир давлат тиббиёт университети, Томск давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университети ҳамда Томск давлат педагогика университети вакиллари Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида абитуриентлардан кириш имтиҳонларини олишади.

Узбекские студенты в посольстве РУз в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик талабалар сони ошишидан хурсанд бўламиз - Татаристон президенти

Имтиҳон топшириш учун бир неча юз даъвогар рўйхатдан ўтган.

21-22 апрель кунлари барча хоҳловчилар "Таълим ва касб-2017" кўргазмаси доирасида таълим дастурлари билан танишишлари ва ўқув юртлари қабул комиссиялари вакилларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Мазкур ташриф "Томскда таълим ол" лойиҳаси доирасида Томск вилояти маъмуриятининг халқаро ва минтақавий алоқалар департаменти ҳамда фан ва олий таълим департаменти қўллаб-қувватлаши остида амалга оширилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0