GM Uzbekistan 6 хил рангни ишлаб чиқариш жараёнидан чиқарди

© Газета.uzПартия автомобилей GM Uzbekistan
Партия автомобилей GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
GM Uzbekistan ўз автомобиллари энг кўп ва энг кам бўяладиган рангларни хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. GM Uzbekistan 6та рангни ишлаб чиқариш жараёнидан чиқарди, дейилган компания расмий хабарида.  

Бугунги кунда GM Uzbekistan заводи ўз автомобилларини 12 хил рангга бўямоқда. Ушбу ранглар ичида 6 таси: оқ, тўқ кулранг, кумушранг, сарғишранг, кулранг  садаф ва қора ранглар  оммавий бўлиб, ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг 97% ушбу рангларга бўялади.

GM Uzbekistan янги ранглар - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan автомобилларни янги рангларга бўяйди

Қолган 6 та рангга ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг 3% и тўғри келади. GM Uzbekistan талаб жуда кам бўлган, ушбу рангларни ишлаб чиқариш жараёнидан чиқарилади, лекин харидорлар эҳтиёжини қондириш мақсадида, ушбу рангдаги автомобилларни ишлаб чиқариш имконияти сақлаб қолинади.

 

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan 2016 йилнинг Сентябр ойида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар янги жигарранг садаф, қора, кулранг, қизил ва кўк рангларнинг янги тусларига бўяшни бошлаганини хабар қилган эди.

Қуйидаги графикдан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда энг оммавий автомобил ранги бу оқ ранг бўлиб ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг 64,1 % ушбу рангга бўялади. Иккинчи ўринда тўқ кулранг ранг – 10,4 %, кумушранг учинчи ўринда – 7,9 %, ва ҳо казо.  

Автомобиллар энг кам бўяладиган ранг эса – сариқ, жигарранг садаф ранглар бўлиб чиқди. Ушбу рангга бўялган автомбилларга ишлаб чиқарилаётган автомобилларга 0,1 – 0,2  % тўғри келган.

 

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0