Энди мактабларда синфдаги ўқувчилар сони 35 тадан ортишига йўл қўйилмайди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишНачало учебного года в школах России
Начало учебного года в школах России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Болаларнинг интеллектуал ривожланиш жараёнини ҳисобга олиб, уларни 6-7 ёшдан мактабга қабул қилиш меъёрларига ҳам аниқликлар киритилди

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда таълим сифати ва самарадорлигини юксалтиришга оид амалий ишлар ва истиқболдаги устувор вазифалар тўғрисида сўз борди, деб хабар бермоқда "Жаҳон" АА.

Хабарда айтилишича, Вазирлар Маҳкамасининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳамда "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорлари ўқитиш тизимини янги босқичга кўтаришга имкон яратади.

Ушбу қарорларга кўра, умумий ўрта таълим тизимига қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, умумий ўрта таълим мактабларининг турлари белгиланди. Даволаш-профилактика масканларида стационар шароитда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларга бевосита муассасанинг ўзида умумий ўрта таълим бериш ташкил этилади.

Тўрт йил ичида мактабгача таълим тизими такомиллаштирилади

Олис аҳоли пунктларида яшовчи мактаб ёшидаги болаларнинг сифатли умумий ўрта таълим олишини таъминлаш мақсадида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори асосида умумтаълим масканларининг филиаллари ташкил этилиб, уларда ўқувчилар сони 100 нафаргача бўлади. Бошқа умумтаълим масканларига яқинлиги ҳамда моддий-техник базасидан келиб чиқиб, ўқувчилар сони 180 нафаргача бўлган умумтаълим муассасалари ҳам филиалларга айлантирилиши мумкин. Тегишли майдонга эга бўлган мактаблар синфларида ўқувчилар таркиби 35 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди.

Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан таълим масканларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудудлар) доирасида умумтаълим маскани педагоглари томонидан амалга оширилади.

Бу мактаблардаги ўқувчилар сонидаги номутаносибликка барҳам беради. Болаларнинг интеллектуал ривожланиш жараёнини ҳисобга олиб, уларни 6-7 ёшдан мактабга қабул қилиш меъёрларига ҳам аниқликлар киритилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0