15:33 21 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Жамият
Ҳавола олиш
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (31)
111630

Бугун тошкентликлар эрталабдан шаҳар учун одатий бўлмаган ажиб томошаларга гувоҳ бўлдилар

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти бугун эрталабдан антиқа томошаларга бой бўлди: Иккинчи жаҳон уруши даври формасини кийган аскарлар уруш йилларининг энг оммабоп қўшиқларини ижро этдилар. Айни вақтда "Водители Ташкента" ижтимоий тармоғида ҳам ушбу чиқишлар акс эттирилган видеолар пайдо бўлмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, автоколонна бугун соат 10 яримда Жанубий вокзал яқинидаги Гавҳар кўчасидан йўлга чиққан. Машиналар Усмон Носир, Ш.Руставели кўчалари бўйлаб Юнусобод тумани орқали Зангиота туманидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтига йўл олган.

Министерство обороны Республики Узбекистан  устроила акцию в рамках организованного автопробега колонны автомобилей военного времени

Бу ерда 9 Май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Министерство обороны Республики Узбекистан  устроила акцию в рамках организованного автопробега колонны автомобилей военного времени
Министерство обороны Республики Узбекистан устроила акцию в рамках организованного автопробега колонны автомобилей военного времени

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг мазкур акцияси ўзбекистонликлар томонидан илиқ қарши олинди, айрим ҳайдовчилар ҳам колонна Тошкентдалигида унга ҳамроҳлик қилишди.

Министерство обороны Республики Узбекистан  устроила акцию в рамках организованного автопробега колонны автомобилей военного времени
Министерство обороны Республики Узбекистан устроила акцию в рамках организованного автопробега колонны автомобилей военного времени

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Мавзу:
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (31)

Асосий мавзулар