04:45 10 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
1160 0 0

Бу атама аллақачон ўтмишда қолиб кетган ва ҳозирда Ўзбекистонда фақатгина "ички ишлар органлари" ва "ички ишлар органлари ходими" атамалари мавжуд, деди вазир

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистонда ҳозирда "милиция" атамаси қўлланилмаяпти, деди бугун бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов.

Унинг айтишича, бу атама аллақачон ўтмишда қолиб кетган ва ҳозирда Ўзбекистонда фақатгина "ички ишлар органлари" ва "ички ишлар органлари ходими" атамалари мавжуд.

"Ҳозирда ҳеч ким Ўзбекистонда ички ишлар органлари ишламаган ёки ёмон ишлаган дея олмайди. Ходимларимизнинг фидокорона меҳнатлари туфайли кейинги 25 йил давомида айрим қўшни ва узоқ хориж давлатларидан фарқли ўлароқ республикада тинч ва осойишта ҳаёт таъминланиб келинмоқда. Ички ишлар органлари, айниқса, мустақилликнинг дастлабки йилларида халқнинг осойишта ҳаётини сақлаб қолишга эришдилар. Шунинг учун республикани бежизга Марказий Осиёдаги барқарорлик ороли деб аташмайди", — деди Азизов.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимида кенг миқёсдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида қуйи ва туман бўғинлари кучайтирилади, бошқарув аппарати қисқартирилади, ички ишлар бошқармаларидан узоқда жойлашган аҳоли пунктларида қўшимча 175 та ички ишлар бўлимлари ва 824 та таянч пунктлари ташкил этилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар