03:33 22 Май 2018
Эфир
Шавкат Мирзиёев посетил в Яшнабадский район

Одамлар нима деяпти: президентнинг Яшнободга ташрифи ҳақида халқ қандай фикрда

© facebook.com
Жамият
Ҳавола олиш
106270

Аксарият фикр билдирувчилар президентнинг ташрифи маҳалланинг обод бўлишига, неча йиллардан буён эътиборсиз қолдирилган муаммолар ечилишига сабаб бўлганини айтишмоқда

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik, Дилшодбек Асқаров. Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Яшнобод туманида бўлди ва бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Президент тумандаги 32-оилавий поликлиникага кутилмаган ташрифни амалга оширди ҳамда поликлиника жойлашган маҳалладаги аҳоли билан мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёевнинг халқ ичига кириб бориши, раҳбарларни халқ дардини тинглаш ва муаммоларини ҳал этишга даъват қилиши одамларнинг миннатдорликларига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, Мирзиёевнинг Яшнободга ташрифидан сўнг президентнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси нафақат ушбу туман аҳолиси, балки бошқа туман ва вилоят аҳлининг ҳам фикрлари билан тўлиб-тошди.

Аксарият фикр билдирувчилар президентнинг ташрифи маҳалланинг обод бўлишига, неча йиллардан буён эътиборсиз қолдирилган муаммолар ечилишига сабаб бўлганини айтишади.

Жамолиддин Муҳаммаджон исмли фойдаланувчи шундай ёзади: "Уч кундан бери кутамиз. Маҳалламизни обод қилиб ташлашди, асфалт ётқизиб, гуллар экилиб, ҳатто подъездлардаги ўттиз йиллик ромларни akfaга алмаштиришди. Ҳамма ерга борсинлар шунақа тайёргарлик кўриладиган бўлса. Жуда мамнунман, раҳмат)".

"Вой бизни Учтепа туманидаги 30-квартал кўчаларига келиб ҳаммаёқ асфалт бўлди. Раҳмат президентимизга. Халк дуосини олиб мартабалари улуғ бўлсин. Доим сизга омад тилаб дуодамиз", деб ёзади яна бир фойдаланувчи.

"Дарахтлар кесилган, 3 йил чириб ётган уюм ахлатлар тозаланган, барьерлар олинган, скамейкалар бўялган. Ишласа бўларкан-ку", деб ёзади Азиза Икромова.

Айримлар эса ўзлари яшаётган ҳудуддаги муаммолар ҳақида ёзиб, президентнинг ташриф буюришини, ана шундагина аҳвол ўзгариши мумкинлигини билдиради.

Фойдаланувчилардан бири "30-поликлиникага ва болалар боғчаларига ҳам кириш керак эди. Аҳвол қандайлигини кўрган бўларди", деб ёзади ва унинг фикрини қўллаб-қувватлаганлар бор.

"Зўр ишлар қилмоқдалар. Ўйлаган эзгу ният ва ишлари амалга ошиши насиб этсин. Яна 500 метр юриб 282-мактабнинг кўчасига ҳам кириб кетганларида жуда яхши бўларди. Кўчалар умуман йўқ бўлиб кетган", дея муаммони кўтаради фойдаланувчилардан бири.

Яна кимдир "Ўсмирлар диспансерига ҳам ташриф буюрсалар бўларди. Корхонада жуда катта пул айланса ҳам, атрофдаги йўллар жуда аянчли аҳволда. Ҳар куни шанбалик. Шўрлик ҳамширалар супуришга ўқишганми? Президентимиз келсалар бунга чек қўйилармиди", дея фикр қолдирган бўлса, кимдир "Биз тарафларгаям келармикинлар. Йўлларда юриб бўлмаяпти. Қибрай тумани, Ёнариқ маҳалласига", деб ёзади.

Скриншот страницы Шавката Мирзиёева
© sputnik
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси

Баъзи фойдаланувчилар раҳбарларни президентдан ўрнак олишга чақиришган.

"Ҳамма юқоридаги раҳбарлар, ҳокимлар ўрнак олсин, халқини танисин", деб ёзади Садоқат Мамажонова.

Шамсиддин Юсупов эса "Ҳар бир туманга шундай инсонлар керак. Бир ўзига жуда қийин. Омад ва шижоат сўнмасин", дейди.

Шавкат Мирзиёевга соғлик-омонлик тилаб, амалга ошираётган ишлари учун миннатдорлик билдирилган, президент билан фахрланишлари битилган фикрлар ҳам анчагинани ташкил этади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинган бўлиб, президент барча раҳбарлардан халқ ичига кириб боришни, халқ дардига малҳам бўлишни талаб қилмоқда. Фуқароларнинг мурожаатларига беписандлик билан қараган амалдорларга тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар