03:35 22 Май 2018
Эфир
Выставка ретро автомобилей в Ташкенте

Тошкентда уруш даври автомобиллари кўргазмаси ўтказилди

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
20711

"Анҳор Локомотив" паркида ташкил этилган мазкур тадбир барчада қизиқиш уйғотди

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тошкентда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш уруш даври автомобиллари кўргазмаси билан бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Анҳор Локомотив" паркида ташкил этилган мазкур тадбир барчада қизиқиш уйғотди. Тошкентликларнинг аксарияти кўргазмага оилавий тарзда ташриф буюришди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида фронтдаги аскарларга таом тайёрлашда фойдаланилган ғилдиракли ошхона ташриф буюрганларнинг диққатини ўзига жалб этди.

Полевая кухня на выставке ретро-автомобилей в Ташкенте
Sputnik
Уруш даврида фойдаланилган ғилдиракли ошхона

Паркка кираверишда меҳмонларни мамлакат тарихида илк бор уруш даври гимнастёркаларини кийган қизлар кутиб олишди ва болаларга шар улашишди. Истаган киши бу қизлар билан расмга тушиши мумкин эди.

Посетители выставки ретро-автомобилей в Ташкенте
Sputnik
Кўргазмага келган меҳмонлар эсдалик учун суратга тушишди

Уруш даврида айтилган қўшиқларнинг ижро этилиши тадбирга ўзгача файз бағишлади. Машҳур "Катюша" қўшиғи ижро этилганида эса кекса онахонлар даврага чиқиб рақсга ҳам тушишди.

Умуман олганда, байрам ҳамма хоҳлаганидек — уруш даври қўшиқлари, ўша давр ҳарбийлари кийимидаги аскарлар ва урушда ким ғалаба қозонганини бундан буён бир умр ёдида сақлайдиган юзлаб болажонларнинг иштироки билан бошланди.

Асосий мавзулар